Қашқадарё вилоятидан Тошкентга олиб кетилаётган 100 килограмм миқдордаги яроқсиз гўшт «Умакай» постида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова хабар бермоқда.
2020 йил 9 февраль тунги соат 02:30 да вилоят ИИБ патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин бўлинмаси ва ЙПХ ходимлари томонидан «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатилган З.К.нинг автомобилидан ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган 100 килограмм гўшт чиққан.
Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг экспертиза хулосасига асосан гўшт маҳсулотлари яроқсиз деб топилган ва ветеринария лаборатория ходимлари томонидан тегишли тартибда йўқ қилинган.
Изоҳ (0)