Одил Ҳасанов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги «Дарё»га маълум қилди.
Одил Ҳасанов 1975 йилда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 1994 йилда Навоий саноат техникумини, 2006 йилда Навоий давлат кончилик институтини тамомлаган.
Одил Ҳасанов мазкур лавозимга қадар Навоий вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Навоий вилоятидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи, Навбаҳор тумани ҳокимининг ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори, Навоий вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)