Россия ва Хитой АҚШ учун асосий таҳдид туғдирувчи давлатлар ҳисобланади. Бу АҚШ контрразведкасининг 2020—2022 йилларга мўлжалланган янги стратегиясида акс этган, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Разведка бошқа таҳдидлар қаторига Куба, Эрон, Шимолий Корея, «Ҳизбуллоҳ», ИШИД ва «Ал-Қоида»ни киритган.
«Қўшма Штатларга қарши кайфиятдагилар сони ортиб бормоқда. Россия ва Хитой глобал кўламда ҳаракат қилмоқда, бизга қарши барча услубларни қўлламоқда ва улар замонавий разведка имкониятларининг кенг спектрига эга», —дейилади ҳужжатда.
Ҳужжатга кўра, хорижий разведка ўз эътиборини АҚШдаги аксарият ҳукумат департаментлари ва муассасаларига қаратган. Шунингдек, инқироз ҳолатида ҳарбий объект ва инфраструктура фаолиятини издан чиқариш ҳаракатида бўлмоқда.
Изоҳ (0)