Ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов фаолиятини Россиянинг «Уфа» жамоасида давом эттиради.

Фото: «Уфа» матбуот хизмати

Россияликлар клуби расмий сайтининг маълум қилишича, Ўрунов «Уфа» билан узоқ йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, 19 ёшли футболчи «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2017—2019 йиллар мобайнида «Навбаҳор»да тўп сурган. Ўтган мавсумни эса «Локомотив»да ўтказди.

Остон 2018 йилда Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши ёш ўйинчиси номига лойиқ кўрилганди. Шунингдек, у 2019 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ўруновнинг нархи  1 миллион еврога тенг.

«Уфа» Россия Премьер Лигасининг жорий мавсуми биринчи даврасидан сўнг 25 очко билан 7-ўринда кетмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!