Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсуми гуруҳ босқичига 10 февраль, душанба куни старт берилади.
Дастлабки кунги баҳсларда Ўзбекистоннинг мазкур мусобақадаги ягона вакили «Пахтакор» ўз учрашувини ўтказади. БААнинг «Шабаб ал-Аҳли» жамоасини Тошкентда меҳмон бўлади. Маълумот учун, амирликлар сафида «Насаф» собиқ ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев тўп суради.
«Пахтакор» стадионидаги учрашув 16:00 да бошланади.
Шунингдек, «шерлар»нинг гуруҳдошлари «Ал-Ҳилол» ва «Шаҳр Хордо» Ар-Риёдда ўзаро масалага ойдинлик киритади.
ОЧЛ—2020
1-тур баҳслари
10 февраль, душанба
16:00. «Пахтакор» — «Шабаб ал-Аҳли»
19:40. «Ал-Ҳилол» — «Шаҳр Хордо»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)