Футбол бўйича Германия чемпионатининг 21-турида «Бавария» 9 февраль, якшанба куни «Лейпциг» билан ўйнади.
Мюнхендаги «Альянц Арена»да кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Бунинг натижасида «Бавария» 43 очко билан биринчи ўринда қолди. Ундан бир очко кам жамғарган «буқалар» кейинги ўриндан жой олди.
9 февраль санасида ўтиши керак бўлган «Боруссия М» — «Кёльн» учрашуви ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бошқа кунга қолдирилган.
Бундеслига
21-тур баҳси
9 февраль, якшанба
«Бавария» — «Лейпциг» 0:0
«Бавария»: Нойер, Боатенг (Люка Эрнандес, 67), Павар, Алаба, Киммих, Горетцка (Коман, 85), Дэвис, Гнабри (Коутиньо, 60), Алькантара, Левандовски, Мюллер.«Лейпциг»: Гулачи, Клостерманн, Анхелинё, Упамекано, Хальстенберг, Забитцер, Лаймер, Нкунку (Лукман, 82), Адамс, Олмо (Шик, 69), Вернер.
Огоҳлантиришлар: Лаймер (36), Упамекано (50), Киммих (57), Павар (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)