• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Хитойни аччиқлантирган Помпео, вирус ёмонроқми ёки ЙТҲ?

    «Дарё» сайтида ўтган ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонга келди. У минтақа бўйлаб сафари давомида Қозоғистондан сўнг мамлакатимизга ташриф буюрган. АҚШ давлат котибининг минтақа айланишини Марказий Осиёдаги устункучлар мувозанатини сақлашда жиддий сиёсий воқеа деб аташ мумкин. Зотан бу дарҳол акс-садо берганини хабаримизнинг охирида келтирамиз. Помпео Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби билан учрашди, С5+1 шаклида минтақа давлатлари вазирлари билан учрашув ўтказилди. АҚШ Афғонистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун 1 миллион доллар ажратиши маълум қилинди. АҚШнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси ошкор қилинди.

    Фото: ТИВ матбуот хизмати

    Табиийки, Марказий Осиёга АҚШ давлат котибининг ташрифи ва илиқ кутиб олиниши Россия Федерацияси ва Хитой раҳбариятига ёқди, деб бўлмайди. Помпеонинг Қозоғистонда этник қозоқ оилалари билан учрашуви ва Ўзбекистонда АҚШ бизнеси билан ишлаш яхши эканини айтиши Тошкентдаги Хитой элчисининг аччиғини қўзғади. Хитой элчиси Помпеонинг Евросиё сафарининг асосий мазмуни «иғвогарлик ва туҳмат»дан иборат, дея айблаб чиқди. Ўз навбатида, РФ президентининг матбуот котиби Песков Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бекор қилинганига изоҳ берар экан «5 февраль кунига бундай ташриф режалаштирилмаганди. Президент ташрифи бўйича ҳеч қандай режа йўқ эди, шу туфайли ташриф қолдирилгани тўғрисидаги гапга ўрин йўқ. Бу тўғри маълумот эмас», деб айтди.

    * * *

    Ва ниҳоят, бу ҳафтада Хитойдан ўзбекистонликлар махсус чартер рейсларда қайтарилди. 2 февраль куни 157 нафар ўзбекистонлик талаба Хитойдан олиб келинди. Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича чартер рейс 4–5 февраль кунлари Ухандан бепул, Пекиндан эса пулли амалга оширилди. Пекиндан қайтган фуқароларимизда касаллик аниқланмади. Хитойдан олиб келинган ўзбекистонликлар Тошкент шаҳри ва вилоятидаги махсус жиҳозланган касалхоналарга жойлаштирилди. Уларга оила аъзолари билан учрашиш тақиқланади. 6 февраль куни Хитойдан ўзбекистонликларни олиб келиш якунланди.

    Эвакуация қилинганлар лагери.

    Эвакуация қилинганлар лагери.
    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантинга олинган ватандошлар оила аъзолари билан хабарлашуви учун мулоқот маркази ташкил этди. Унда бемалол видеосуҳбат қуриш мумкин. Албатта, фуқаролар чет элдан қайтганида сўнг мамлакат ичкарисида касаллик кириб келишидан таҳлика бўлиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда 8 февраль ҳолатига кўра тожвирус касаллиги аниқланмаганлигини хабар қилди.

    * * *

    Хитой вируси гарчи Ўзбекистон аҳолисини ёппасига қўрқувга солмаётган бўлса-да, дорихоналарда ниқоблар тақчиллашаётгани, марказий ҳудудларда яшовчилар хавотирга тушгани ва давлат чоралар кўраётгани бор гап. Бироқ Ўзбекистон фуқаролари бошида шундай таҳдид борки, унинг натижасидаги ўлимлар ҳар қандай вирусникидан оз эмас. Бу автоҳалокатлардир. Автоҳалокатлар кўламига назар ташлаш кишини қўрқувга солади. Ўтган ҳафтада йилнинг биринчи ойидаги ЙТҲлар ҳисоб-китоб қилинди. Натижалар ўта қўрқинчлидир. 2020 йилнинг биринчи йигирма кунида ЙТҲлардан 60 киши ҳалок бўлган бўлса, 21–31 январь кунларидаги автоҳалокатлар 54 кишини ҳаётдан олиб кетган. Автоҳалокатлар содир бўлиши бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти етакчидир.

    * * *

    Ҳоким деганда биз фаолиятининг бир қирраси пахта даласига туташган мансабдорни тушунамиз. Бироқ тасаввуримиздаги бу стереотип йўқолиши мумкин. Чунки энди ҳокимлар пахта билан шуғулланмаслиги айтилмоқда. 2020 йилдан Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев «Ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда муносиб меҳнат» номи остидаги давра суҳбати чоғида маълум қилди.

    24 январь куни Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида Ўзбекистонда пахта ва ғалла учун давлат буюртмасини бекор қилиш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилган эди.

    * * *

    Бу ҳам ёшларимиз ҳаётига катта таъсир кўрсатувчи янгилик. Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Републикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Энди қўшни давлатлардаги ОТМларда ўқиётган ватандошларимиз Ўзбекистондаги «вуз»ларга ўқишини кўчириши мумкин. Мамлакатда битирувчилар сони ва ОТМлар квотаси орасидаги фарқ жуда катталиги сабабли ўзбекистонликлар қўшни давлатларда олий таълим олишни чора сифатида кўришарди. Ўқишни кўчиришда фуқаронинг доимий яшаш манзили, талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг мавжуд имкониятлари каби мезонлар эътиборга олинади.

    * * *

    Ҳар йили Алишер Навоий таваллуди яқинлашар экан, тилга эътибор, ўзбек тилининг мавқеи борасида фикр ва мунозаларлар кўпайиб қолади. Бу йили Ўзбекистон «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодировнинг долзарб фикри ахборот нашрларида айлана бошлади. Алишер Қодиров давлат идораларидаги мавжуд вазиятни қўшни Қозоғистон Республикаси билан таққослар экан, давлат тилини билмаган одам ишга киролмаслигини, Ўзбекистонда эса давлат хизматида ўзбек тили кўп ҳолларда ишлатилмаётганини таъкидлади.

    Фото: «Миллий тикланиш»

    У, шунингдек, қўшимча қилди: «Давлат  тилига бўлган ҳурмат бошқа тилларга нисбатан беҳурматлик эмас, буни сиёсийлаштирмаслик керак». Қодиров «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган ҳолатларга амал қилмаслик бўйича жазо чораси белгиланмаганини ҳам айтди. Ушбу моддада «Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин» дейилади.

    * * *

    9 февраль ғазал мулкининг султони, туркий тил нуфузини мустаҳкамлашда беқиёс хизмат қилган буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг таваллуд кунидир.

    АҚШ элчиси Дениел Розенблюм  Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан ўзбекистонликларни ўзбек тилида Навоий мисралари билан қутлади:

    Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,

    Ёр ўлунг бир-бирингизгаким, эрур ёрлиғ иш.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    10.02.2020, 11:34   Изоҳ (0)   42452
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади

    10.02.2020, 11:10

    «Dori-Darmon» бюджетдан ссуда бериш муддатини узайтиришни сўради

    10.02.2020, 10:59

    Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш тартиби қандай? Вазирлик энг кўп берилаётган саволларга жавоб қайтарди

    10.02.2020, 10:48

    Тошкентда ЙПХ инспектори пора билан қўлга тушди

    10.02.2020, 10:26

    Самарқандда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ҳақоратлаган аёлга нисбатан прокуратура текшируви бошланди

    09.02.2020, 22:50

    Тошкентда автомойка учун ер ажратиб бериш эвазига 5600 доллар талаб қилган «ҳокимлик ходими» ушланди

    09.02.2020, 21:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.