• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фотомақола: Одам ўғирлаш ҳақида: нима учун Хитойда болаларни ўғирлашади?

    Хитой — деярли хавфсиз мамлакат. Оқшом вақтида кўчалар ва хиёбонларда сайр қилиб юрган вақтингизда тажовузкор безорилар ёки қуролланган ўғриларга дуч келмайсиз. Мамлакат фуқаролари ва сайёҳларга кисовурлар ва кичик безорилар гуруҳларининг ҳужуми хавф солиши мумкин. Бироқ Чин юрти ҳамма учун мутлақо хавфсиз ер деб ишонч билан айтиш қийин, сабаби болаларнинг ҳаёти кўпинча хавф остида қолади. Хитойда бола ўғирлаш анчадан буён давлат миқёсидаги катта муаммо, йилдан йилга ушбу вазият оғирлашиб бормоқда.

    Фото: Big Picture

    Фото: Big Picture

    Хитойда бола ўғриларининг «авжига чиққанини» бу борадаги статистик маълумотлардан ҳам англаш мумкин. Расмий маълумотларга кўра, бир йил ичида мамлакатда тахминан 20 минг нафар бола йўқолади, бу ҳафтасига 400 нафар боланинг бедарак кетганини билдиради. Хитойда нафақат чақалоқлар ёки мактаб ўқувчилари, балки ўсмирлар ҳам тез-тез ўғирлаб кетилади.

    Жиноятчилар болаларни берфарзанд оилаларга сотиш, фохишабозликка жалб қилиш ёки қул сифатида пуллаш учун ўғирлайди. Баъзида улар ўз ўлжасига айланган кучсиз қатлам вакилини ногиронга айлантириб, тиланчилик қилиб пул топишга мажбурлайди. Сўнгги йилларда жиноий бизнеснинг катта даромад келтирувчи янги тури трансплантация учун органларга эга бўлиш мақсадида бола ўғирлаш жиноятини содир этиш ҳолатлари кўпайган.

    Фото: Big Picture

    Фото: Big Picture

    Ўғил болаларнинг қуллар бозоридаги нархи қизларникига нисбатан икки баравар қимматроқ тахминан 100 минг юань. Бу уларнинг улғайгач оилани боқа олиш қувватига эга бўлиши билан боғлиқ. Хитойликлар бу каби вазиятлар муҳим деб ҳисоблайди, сабаби у ерда фақат давлат хизматида ишлаган фуқароларгина нафақа пули олади.

    Kidenpping муаммоси Чин юртида анчадан бери, аниқроғи ўтган асрнинг 80 йилларидан бери мавжуд. «Бир-оила бир фарзанд» сиёсатининг амалга киритилиши билан болаларга бўлган талаб ортиб кетди. Болалар, айниқса ўғил фарзандлар кескин камайди, шу тариқа Хитойдаги шаҳар ва қишлоқларда уларга нисбатан ов эълон қилинди.

    Фото: Big Picture

    Фото: Big Picture

    Бир неча йил ичида ушбу ноқонуний бизнес ривожланди ва ҳатто ҳозир фарзандлар билан боғлиқ сиёсат бекор қилинган бўлса ҳам тўхтаб қолгани йўқ. Бу жиноий гуруҳлар ва ёлғиз ишловчи ўғрилари учун пул топишнинг энг осон йўли. Бола ўғирлаш қийин эмас, манфаатдор одамларга уни пуллаш ҳам Хитойда жуда тез амалга ошадиган жараён. Болалар ҳимоясиз, дунёнинг энг аҳолиси кўп улкан давлатида нафақат болани балки ёши катта одамни йўқотиб қўйиб топиб олиш қийинчилик туғдиради.

    Жиноятчилар бола ўғирлашда турли усул ва фитналардан фойдаланади, лекин энг кўп ишлатиладиган йўл бу кўчада болани ушлаш, автомобилга жойлаш ва воқеа жойидан яшириниш. Бувиси ёки бобоси кузатиб турган болакай ҳам кўпинча ўғрилар «ўлжаси»га айланади. Улар мункиллаб қолган кекса одамнинг қўлидан неварасини юлқиб олиб болани ўғирлашга уринади.

    Туғриқхонада янги туғилган чақалоқлар ҳам ўғирлаб кетилади, кўпинча ушбу жиноятларга тиббиёт муассасида ишлайдиган ходимлар шерик бўлади. Эсини таниб қолган болаларни ўғирлашда, уларни ҳилват жойларга олиб бориб, гиёҳванд ёки медикамент моддалар воситасида ҳушдан кетказишади. Уйларга эшикни бузиб хонадондаги энг қимматли бойлик – фарзандни ўғирлаш ҳолатлари ҳам тез-тез учраб туради.

    Болаларни нафақат Хитойда, балки Тайванда ҳам ўғирлашади. Бу каби жиноятлар жуда кўп содир этиладиган энг ёмон ҳудуд мамлакат марказий қисмидаги Хэнань вилояти ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, Хитойда энг кўп бола ўғирлайдиган ва ушбу жиноят оқибатида қўлга олинадиган маҳаллий аҳоли вакиллари асосан хэнанликлар экан.

    Бола ўғриларини фильмлардаги каби бақувват эркаклар, ниқоб таққан шубҳали одамларни, замонавий автомобилларни тасаввур қиласиз, аммо ҳаётга асло ундай эмас. Хитой тарихидаги энг кўп бола ўғирлаган жиноятчи Хэнанда яшайдиган катта ёшли кампир бўлиб чиққан, у юз нафардан ортиқ болани ўғирлаб кетган.

    Кўринишидан беозор, меҳрибон «бувижон» кўча бурчагида ўйнаётган болакайларга яқинлашиб уларга таркибида наркотик бўлган ширинлик беради, ҳушини йўқотган «ўлжа»ни эса болани тезда яшира оладиган шерикларига топширади. Ухлаб ётган болани кўтариб олган бувининг аста-секин ҳаракатланиши ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди, шунинг учун ҳам хенанлик кампир бу каби жиноятларни узоқ вақт давомида кўп амалга ошириб, натижадорликка эришган.

    Афсуски, Хитойда ота-оналар фарзанди йўқолганини ҳис қилганларида, болалар улардан анча олислаб кетган бўлади. Бундай ҳолатларда тезкор қидирувни амалга ошириб болани излаб топиш талаб қилинади. Хитой полицияси ҳам уларни қидиришга шошмайди, чунки амалдаги қонунчиликка кўра ҳуқуқ-тартибот идоралари қидирувни бола йўқолганидан бир сутка вақт ўтгачгина бошлаши мумкин.

    Жамиятда бола ўғриларининг нисбатан эркин ишлашига коррупция ҳам ўз «ҳиссаси»ни қўшади – ўғрилик билан шуғулланувчи мафия вакиллари ҳуқуқ-тартибот ва полиция ходимлари билан апоқ-чапоқ, полициячилар ҳам қидирувлар бесамар кетишидан моддий жиҳатдан манфаатдор. Одатий бюрократик оворагарчиликлар «ўлжа»ни бошқа шаҳарга олиб чиқиб кетиш ёки ўғриликни буюртма қилган одамга етказиб беришда жиноятчиларга кўмак беради.

    Фото: Big Picture

    Фото: Big Picture

    Ўғриликка қарши турли усуллар билан курашилмоқда. Болалар боғчалари баланд тўсиқлар билан ўралмоқда, сўнгги русумдаги видеокузатув мосламалари ўнатилмоқда, хонадон ва кўп қаватли уйларда «ақлли» қўриқлаш тизимлари ишга туширилмоқда, ўзига тўқроқ хитойликлар болани қўриқлаш учун тансоқчи ҳам ёллайди. Бир сўз билан айтганда, Хитой фуқароси учун бола – нафақат бахт ва ширин ташвишлар, балки унинг хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳадик ва қўрқувни пайдо қилади.

    Одам ўғрилари фақат Хитойнинг муаммоси эмас. Кўплаб мамлакатларда ушбу даҳшатли бизнесни юритадиган катта жиноий гуруҳлар фаолият олиб боради.

    Тавсия қилинади: Эрон қамоқхоналаридаги 18 ёшга тўлгач қатл қилиниши мумкин бўлган қизлар қисмати ҳақида (фотомақола)

    09.02.2020, 10:04   Изоҳ (0)   130818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Порошенкога қарши яна иккита жиноий иш очилди

    08.02.2020, 19:57

    Туркманистон президентининг ўғли саноат ва қурилиш вазири этиб тайинланди

    08.02.2020, 16:52

    Дунё бўйича нефтга талабнинг энг юқори даражаси қачон қайд этилиши маълум қилинди

    08.02.2020, 16:10

    АҚШдаги казинода бир кунда 200 киши норовирус билан касалланди

    08.02.2020, 14:27

    АҚШ Хитой ва коронавирус қайд этилган мамлакатларга 100 млн доллар ажратади

    08.02.2020, 12:25

    Япониядаги саёҳат кемасида коронавирусга чалинганлар сони 64 кишига етди

    08.02.2020, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.