Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги арафасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари томонидан «Раҳмат сенга қадрдон мактабим!» шиори остида китоб акцияси ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилган.
ДХХ ҳарбий хизматчилари севимли асарлари сирасига кирувчи 25 мингдан ортиқ адабиётларни харид қилиб, жорий йилнинг 5—8 февраль кунлари республиканинг 200 га яқин умумтаълим мактабларига топширди.
Мактаблар кутубхонасидан жой олган 100 дан ортиқ номдаги жаҳон адабиётига тааллуқли бўлган асарлар ва 135 та мумтоз адабиёт намунаси, жумладан, Алишер Навоийнинг «Хамса», Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар», Юлиан Семёновнинг «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси» номли китоблари ўқувчиларнинг ўз билими ва дунёқарашини ошириш учун хизмат қилади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)