«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Андижон—Уфа—Андижон халқаро йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Йўловчи поездининг мунтазам қатнови 8 февраль, шанба куни, соат 20:15 да бошланди.
Эндиликда водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнаши мумкин.
Чипталарни жойлардаги чиптахоналардан харид қилиш мумкин ёки электрон тарзда «e-ticket@railway.uz» сайти ва унинг мобиль иловалари орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд.
Изоҳ (0)