Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.
Изоҳ (0)