Қўқонда Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонада Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжалда ўқотар қурол билан жиноят содир этди. Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 6 февраль куни соат 00:10 ларда юз берган.

Жанжал давомида Ж.Ж. чойхона кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқотар қурол (ов милтиғи)дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми «а, п» бандлари (Икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.