Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сўнгги вақтларда хориж давлатларида, хусусан, Хитойда хавфли юқумли вирус билан касалланиш ҳолати авж олганлиги сабабли Ўзбекистон дорихоналарида тиббиёт ниқоблари тақчиллиги кузатилаётганлиги ва унинг чакана нархи кескин ошиб кетганлиги, шунингдек, йўтал, грипп ва шамоллашга қарши, иммунитетни мустаҳкамловчи ва вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларининг чакана нархида ҳам ўсиш кузатилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Президентнинг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш — уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг хабар беришича, агентлик ўз ваколатлари доирасида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.

Қайд этилишича, мунтазам равишда (1 йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби, рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши — лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши ҳолати ҳисобланади ҳамда бу фармацевтика фаолияти учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддатининг белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади.

Шу муносабат билан, агентлик фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлардан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибига, лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилишни сўраган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди