Наманганнинг Уйчи туманида 1 миллион доллар банкнотасини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 миллион долларлик купюрасини сотиш эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 10 минг доллар олган вақтида ушланган.
Банк маълумотига кўра, 1 миллион долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)