• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Менга 40 минг одам қанча берганини эслайман». Аҳмадбой Президентдан афв сўради (видео)

    Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмад Турсунбоев (Аҳмадбой) ва яна 16 кишига нисбатан очилган жиноят иши юзасидан суд иши бўлиб ўтмоқда.

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    «Qalampir.uz»нинг ёзишича, суд мажлисида жабрланувчилардан фақатгина бир нафари кўрсатма бериш учун ҳозир бўлди. Суддан сўнг, Аҳмадбой ўзининг келажакдан умиди катта экани ҳақида айтиб интервью берди.

    Суд мажлиси бошида кўрсатма берган жабрланувчининг гаплари қуйидагича бўлди:

    «2016 йил бўлгани учун эсдан чиққан. Битта Lacetti машинасини сотиб, пулини берганман. Аниқ неча пул берганимни эслай олмаяпман. Лекин шуни биламанки, бирор марта пул олмаганман», — дейди шикоятчи Саидмурод Амиров.

    Бунга жавобан айбланувчи Аҳмаджон Турсунбоев жабрланувчидан неча марта пул топширгани, пул ёки автомобиль топширганми, катта миқдордаги пулни нега эслай олмагани ҳақида сўради.

    «Ёш бола эмассан-ку, шунча пул берганингни аниқ миқдорини билмайсанми? Менга пул берган 40 минг одамни эслайман. Қўлингда чекинг борми ўзи?», — дея жабрланувчига ўз эътирозини билдирди.

    Шундан сўнг раислик қилувчи судья жабрланувчига юзланди. «Сизга булар 14 минг АҚШ доллари миқдорида пулни 12 ойга бўлиб, ҳар ой 1140 доллардан бериб келиши керак эди, тўғрими? Сизга бирор марта пул берганми?», — дея савол берди судья. Жабрланувчи бирор марта пул олмаганини айтди.

    «Барака топгур. Берган пулингни нега эслолмайсан? Пул-ку бу. Ё сен 100 фоиз алдаяпсан ёки умуман пул топширмагансан. Сен топширмагансан пул менга. Топширганингда аниқ қилиб гапирардинг. Пул-ку бу, ахир. Ёки пулингни ўртакаш киритган, сен киритмагансан», — дейди Аҳмаджон Турсунбоев.

    Суд мажлиси сўнггида раислик қилувчи судья Аҳмадбой томонидан ушбу жабрдийдага берилиши керак суммани аниқлаштирди. «Аввал ўтган суд ишида сизга 5864 доллар ундирилиши белгиланган экан. Бу бўйича мажбурий ижро ундириш ишини олиб боради. Бундан ташқари, сиз булардан олиш керак бўлган маблағ – 1140 АҚШ доллари бўлиб чиқмоқда», — дея аниқлик киритди судья.

    Суд мажлиси якунида, судья бу пулларни суд ҳукми чиққанидан сўнг мажбурий ижро орқали олишини айтди.

    «Бизда ҳаммаси ҳисоб-китобли. Фуқаролар Худо хоҳласа пулини олади. 12 мингта жабрланган фуқароларнинг ҳаммаси пулини олади. Пропорционал тартибда олади. Масалан, 10 миллион сўм пул берган одам 2 миллион сўм олади. Агар 30 фоиз оладиган бўлса, 3 миллион сўм олади.

    Бу ерга келган фуқаролар неча пул берганини билади. Лекин судга, терговчига тўғрисини айтмайди. 3 минг доллар берган бўлса, 4 минг деб юборяпти кўп фуқаролар. Терговчи ва судья фолбин эмас-ку. Айрим фуқаролар тўғрисини айтиши керак-да. Мен бу фаолиятимни 2006 йил бошлаганман. Мен қорамол билан иш қилганман. Мен 6 ой, 1 йилга қорамоллар билан иш қилиб юрганман. Йил давомида ўзим 200-300 хонадондан мол олиб, 1 йил айлантирардим ва ҳар бир хонадонга ўзим бориб тарқатардим. Касса қилиш 2014 йилда бошланган.

    Одамлар мен билан олди-берди қилиб юрарди. Ишимни тўхташимни, одамларга пулларини беришимни айтганимда одамлар қўймаган, ишлашим зарурлигини айтишган. Берган пулларимни ҳам ўзимга қайтариб беришган. Қачонгача одамларга фоиз тўлаб ўтиб кетаман, деб тўхтатмоқчи бўлганман. Бу фаолиятни юргизишда жуда қийналганман», — дейди айбланувчи.

    Аҳмадбой Турсунбоев давлат раҳбаридан афв кутаётганини, агар кечирилса, чорва ва картошка экиш билан шуғулланмоқчилиги ҳақида гапирди.

    «Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг, илоҳим, умрлари узоқ бўлсин. Бола-чақасининг роҳатини кўрсин. Ҳеч қачон ўлмасин шу инсон. Муҳтарам Президентимиз афв этсалар, чорва ва паррандачилик билан шуғулланаман. Менининг соҳам ўзи – чорва. Шунингдек, деҳқончлилик қиламан. Йилига 80-90 гектар картошка экардим. Шу ишимни қиламан», — дея умид қилмоқда Аҳмадбой.

    Маълумот ўрнида, жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16 нафар) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

    Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов раислигида кўриб чиқилмоқда.

    Аввалроқ Аҳмаджон Турсунбоев бу йўлга қандай киргани ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этиб, алданган одамларга пулларни қай тарзда қайтаришини маълум қилганди.

    Мавзуга доир:

    • Аҳмадбой: «Одамлар энди йиғиштираман десам ҳам пулларини олиб келиб топширарди»
    • Видео: Аҳмадбой алданган одамларга пулларни қай тарзда қайтаришини маълум қилди

    03.02.2020, 13:34   Изоҳ (0)   63612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Майкл Помпео Тошкент шаҳар бош имом хатиби билан учрашди​

    03.02.2020, 13:32

    Тошкентда ИИБ ходимлари мажлис залида бадантарбия қилди (видео)

    03.02.2020, 12:33

    Абдулазиз Комилов Майкл Помпео билан музокара ўтказди

    03.02.2020, 12:04

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    03.02.2020, 11:09

    Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби белгиланди

    03.02.2020, 09:26

    Қашқадарёда боди-камера тақмаган ЙПХ инспектори ҳайдовчидан ҳужжат талаб қилди. Ҳайдовчи эса бунга эътироз билдирди (видео)

    03.02.2020, 08:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.