• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Рузвельт ва Тўқаев ўртасида қандай ўхшашлик бор? Трамп фаластинликларни алдамоқчими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Рузвельт ва Тўқаев сиёсатидаги ўхшашликлар

    Вазифасини бажаришга киришганига бир йил тўлишига саккиз ҳафта қолганда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кенг миқёсли ислоҳотлар лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилди ва буни Янги иқтисодий йўл деб атади, деб ёзади «КазПравда» нашри.

    Фото: Оқ Ўрда

    Фото: Оқ Ўрда

    Янги йўл эскисини инкор қилишни билдирмайди. Ворисийлик ўтган 30 йил ичидаги қозоқ давлатчилигининг асоси бўлиб қолаверади. Шу ўтган 30 йил вақт мобайнида давлат ҳокимияти институтлари ва анъаналари юзага келди, ривожланди, иқтисодий асос яратилди, янги авлод пайдо бўлди. Ҳозирги дунёдаги ўзгаришлар олдинги дунёдагисидан кескин фарқ қилиши туфайли Янги иқтисодий йўлга эҳтиёж пайдо бўлди.

    30 йил аввал нафақат қозоқлар, балки бутун дунёдаги аксар одамлар компьютер технологияларидан фойдаланишни билмас эди. Бугун қозоғистонликлар интернет савдосини яхшигина ўзлаштирди, ижтимоий тармоқларда фаол, чет элга саёҳат қилишда муаммолар йўқ. Глобал ҳамжамиятнинг бир қисми бўлиш бугун миллатлар иқтисодиётига ва рақобатбардошликка янги талаблар қўймоқда.

    Президент Тўқаев эълон қилган дастур мазмун-моҳиятига кўра Буюк инқироз даврида АҚШ президенти Рузвельт эълон қилган Янги йўл сиёсатига ўхшаш. Рузвельтнинг бу сиёсати буюк инқироз даврида ўрта синф вакилларини пайдо қилишга қаратилган эди. Бугунги иқтисодий мураккаб даврда Тўқаев ҳам Рузвельтнинг ғоясини ўзининг янги сиёсий-иқтисодий дастурида аниқ белгилаб олган кўринади.

    Иқтисодиётга давлат аралашувини танқид қилишганда Рузвельт танқидчиларга қарата «олдиндан эгаллаб олинган маррада туриб камчиликларни изловчилар сизга ҳам, бизга ҳам керак эмас» деган эди. Қозоғистон ҳам бугунда келишилган нархлар, монополия, сохта рақобат бозоридан азият чекмоқда. Натижада Қозоғистонда ҳам бойлар ва қашшоқлар орасидаги тафовут кескинлашмоқда. АҚШдаги 100 йил олдинги вазиятда ҳам капитализм пайдо қилган «бизнеснинг акулалари» шу даражага бориб қолган эдики, аҳоли маҳсулотларни сотиб ололмай қолган ҳолатда мулкдорлар маҳсулотларини ёқиб юбориш даражасига етган эди.

    Франклин Рузвельт иқтисодиётни ахлоқий жиҳатдан ислоҳ қилишда аҳоли доимо эҳтиёж сезадиган маҳсулотлар нархини белгилаб, дарамодларнинг ахлоқий чегарасини белгилаб олишга чақирди. Бу қозоқ бошқаруви ва баҳо шаклантиришнинг тизимига ўхшаб кетади. Бундай чора қачондир дунёнинг бақувват иқтисодиётига эга бўлган АҚШда ҳам қўлланилганини кўпчилик билмайди ҳам. Нархларнинг юқори чегарасини белгилаш ҳозиргача дунёнинг ривожланган мамлакатларида ҳам қўлланилади.

    Рузвельт аввало солиқ ислоҳоти борасида америкалик корчалонларнинг нафсониятига тегиб кетгни учун ҳам танқид қилинганди. Тўқаев ҳам ўз чиқишида «янги тизим қозоқ жамиятидаҳи мулкий фарқланишнинг олдини олиш мақсадида солиқ қонунчилигини замонавийлаштирилаётгани» ҳақида гапирди.

    Қосим-Жўмарт Тўқаев буйруғига кўра, рўйхатга олинган кам таъминланган оилалар учун ижтимоий пакет ва ижтимоий ҳимояга юз тутаётган давлатда аҳолининг ижтимоий кам таъминланган қатлами учун аниқ инвентаризация ўтказилиши керак. Бундан юз йилча аввал Рузвельт ҳам «шахснинг озодлиги ижтимоий хавфсизлик ва мустақилликсиз мумкин эмас, эҳтиёж ва эркинлик бир-бирига мутлақо зид тушунчалар, ишсизлик ва қашшоқлик – диктатура униб-ўсадиган замин» экани ҳақида гапирган эди.  Шунга кўра, Тўқаев Қозоғистонни инсон ресурслари қадрланадиган давлатга айлантирмоқчи.

    Қозоқ жамияти ижтимоий адолат механизмини яратиш имконига эга бўлади, мамлакатда кам таъминланган оила фарзандлари мактабда ва олий ўқув юртида ўқиш имконига эга бўлади, жиноятчилик камаяди, ўрта синф вакиллари сони ортади ва жамиятда адолат қарор топади.

    Бу каби натижага эришиш ўз-ўзидан бўлмайди. Рузвельт йўл тутгани каби Қозоғистон ҳукумати ҳам ёш кадрлар таҳсил олишида, малака оширишида ва билимини мустаҳкамлашда давом этадиган кадрларга таяниши бор гап. Шу сабабдан Тўқаев ҳам ёш кадрлар захирасини яратиш дастурига алоҳида эътибор қаратмоқда.

    Вақт – олий ҳакам. Тўқаевнинг Янги иқтисодий йўли Қозоғистон аҳлининг фаровонлигини таъминлай оладими, кузатамиз.

    Технологиялар тараққиёти инглиз тилининг ҳукмронлигини мустаҳкамлайдими?

    Бугунги дунё инглиз тилида мулоқот қилади. Хорижий талабаларнинг 40 фоизи ўқишини Буюк Британия, АҚШ, Австралия ва Канада олийгоҳларида давом эттиради. 33 мингта инглиз тилида чоп этиладиган илмий нашрлар орасида фақат 9 мингтаси бошқа тилларда чоп этилади ва бу 9 мингта нашр орасида ҳам инглзи тилида бериладиган мақолалар сони ортиб бормоқда, деб ёзади «Независимая газета» нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2018 йилда Россияда инглиз тилида чоп этилган нашрлар сони мамлакатдаги тилларда нашр қилинган нашрларданда кўпроқни ташкил қилган. Миллий маорифда таълимни ривожлантиришнинг ягона йўли инглиз тили ўқитилишини ривожлантиришдай кўринмоқда.

    Аммо нейротармоқ таржималари пайдо бўлиши вазиятни ўзгартиргандек. Статистик таржимадан фарқли равишда, нейротармоқ таржималари гап тузилиши билан иш кўради.

    2019 йил баҳорида Google компанияси ноёб овозли таржимон ҳақида эълон қилди. У овозни танибгина қолмасдан, сўзловчининг оҳанги, сўз тезлигини ҳам такрорлайди. Кўпгина таржимонлар каскад модели деб танилган услубдан фойдаланади: дастлаб таниб олиш функцияси ишга тушади, сўнг матн таржимаси амалга ошади, ниҳоят таржима овозга айлантирилади. Синхрон таржимада каскад моделидан воз кечиш нутқнинг ҳар қандай оралиқ босқичсиз бошланғич аудиоёзув ёрдамида таржима қилиш имконини беради. Тажрибалардан маълумки, янги алгоритм ҳозирга қадар каскад модели қайд этган даражага етиб келгани йўқ, лекин тараққиёт олдинда. Маълумотларни ҳисобга олишда бу янгилик ўзига хос устунликка эга.

    Технологиялар ривожланиши эса тил ўрганишдаги тўсиқлар йўқ бўлишидан далолат. Ҳозирда сунъий интеллект бадиий таржима даражасига етмаган бўлса-да, академик матнларни таржима қилишга асқатадиган бўлиб қолди. У қачон мукаммал бўлади, вақт масаласи.

    Шундай бўлса-да, саволга жавоб давлатнинг маориф соҳасидаги стратегик сиёсатига ҳам боғлиқ бўлиб қолмоқда: давлат маориф соҳасига қай даражада сармоя кирита олади ва бу сармоя сунъий интеллектни ривожлантиришга йўналтириладими?

    Қайд этиш лозим, ўқув дастурларини рус тилида ўзлаштиришга қодир хорижлик талабалар камаймоқда. Ижтимоий таҳлиллар маркази маълумотларига кўра, 2004 йилда рус тилини ўрганувчилар сони 51,2 миллионни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 38,2 миллионга тушиб кетган. Бу кўп жиҳатдан Россия юритаётган сиёсий курсга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Масалан, Латвия сейми – парламенти коллеж ва университетларга рус тилида қабул қиладиган йўналишларни тақиқлади.

    Аста-секин дунё мамлакатларида маориф инглиз тилига ўтаётгани сезилмоқда. Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Украинада инглиз тилида таълим берадиган олий ўқув юртлари ташкил этилмоқда ва бу Россия йўқотишларга кўникишига олиб келмоқда.

    Россия ҳукумати маориф тизимига рус тилида ўқитадиган мактабларни қўллаб-қувватлаши учун 7,4 миллиард рубл ажратишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Россия ҳукумати МДҲ мамлакатларида рус мактаблари сонини 2025 йилгача 165 тадан 225 тагача етказмоқчи.

    Буни Россиянинг рус тилини сақлаб қолиш борасидаги юмшоқ кучи сифатида қабул қилса ҳам бўлади. Бундай стратегия Франция ҳукумати томонидан Африка қитъасидаги собиқ колонияларда французларнинг таъсирини ошириш мақсадида қўллаб келинмоқда. Француз тили БМТ, ЮНЕСКО ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби минтақавий ташкилотларда жаҳон тили сифатида ишлатиб келинмоқда. Руслар французлардан ўрнак олган кўринади.

    Бугунда дунё бўйлаб француз тилида 274 миллион киши мулоқот қилади. Франция ҳукумати француз тилини ўрганиш дастурларини фаол тарзда олға сурмоқда.

    Ёш олимлар масаласига келганда, ўқитишдан ташқари илмий контент яратиш мураккабликлари ҳам мавжуд. Аксар нейротаржимолар инглиз тилида ишлайди. Бу нима дегани? Дейлик, рус тилидан хитой тилига бирор матнни таржима қилмоқчисиз, уни аввал инглиз тилига, сўнг хитойчага ўгириш керак бўлади. Бу эса таржима сифатига путур етказади.

    Таълимда нейротаржимонлардан фойдаланиш бошқа таҳдидларни ҳам юзага келтиради. Таржима нейротаржимон орқали амалга ошишини инобатга олсак, мафкуравий хуружларни ҳам истисно қилмаслик керак. Натижада таълим олаётганлар маълумот бузилиши, манипуляция каби салбий таъсирларга мойил бўлади.

    Трампнинг тинчлик режасидан ким кўпроқ манфаатдор?

    Президент Дональд Трамп Яқин Шарқдаги тинчлик режасини эълон қилди. Бу Исроилга ён берадиган режадир. Бу фаластинликларни тўлақонли давлат тузишдан мосуво қилади, деб ёзади The New York Times нашри.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Дональд Трамп бу режадан ҳар икки тараф ҳам ютқазмаслигини таъкидлаган бўлса-да, Фаластин мухторияти раҳбарияти режани дарҳол рад этди. Исроил тарафи эса қўллаб-қувватламоқда.

    Трамп режаси Исроил ҳукуматига кўп йиллардан бери орзу қилиб келадиан имкониятларни беради. Фаластинликлар чекланган имтиёзларгагина эга бўлади.

    Режа амалга ошадиган тақдирда Исроилга Қуддусга пойтахт мақомини бера олади, Ғарбий қирғоқдаги манзилгоҳларни бузмайди. Фаластинликлар эса Трамп ваъда бераётган 50 миллиард пул билан чекланади. Қанийди бу осон бўлса.

    Фаластин президенти Маҳмуд Аббос режани «махфий битим» деб атади; у ҳар қачонгидан кўра реалликдан узоқлашиб кетганини, низони янада кучайтиришини айтди. Рамаллоҳ шаҳрида қилган чиқишида Аббос битимга фаластинликлар минг марта йўқ дейишини маълум қилди.

    Трампнинг янги режасига биноан, Исроил тўрт йил мобайнида янги манзилгоҳлар қуриш истагидан воз кечиш мажбуриятини оладиган бўлди.

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилга қайтишдан олдин журналистларга Иордан дарёси водийси ва Ғарбий қирғоқдаги манзилгоҳларни бир томонлама аннексия қилинишини ҳукуматидан сўраши кераклигини айтди. Бу жавоб фаластинликларни янада ғазаблантирди. Режа яна бир бор АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлашини исботлади.

    Араб давлаларида янграган акс садо

    Иордания ташқи ишлар вазирлиги 1967 йилда тузилган мустақил Фаластин давлатининг шарқий Қуддусдаги чегараларини қўллаб-қувватлашини ва Исроилнинг бир тарафлама тузилган битими асосида Фаластин ерлари аннексия қилиниши борасидаги хавотирларини маълум қилди.

    БААнинг АҚШдаги элчиси Юсуф ал-Утайба режани «муҳим ташаббус» дея номлади.

    Саудия Арабистони эса Трамп режасини «узоқ вақтдан бери ҳал этилмай келаётган муаммонинг юксак ечими» сифатида баҳолади.

    Трамп режаси фаластинликлардан кўра Исроилга манфаатлироқдир. Сабаби, Фаластин армияга эга бўлмаслиги, зўравонликдан воз кечиши, ҲАМАС сирасига кирувчи ҳарбий гуруҳларни тарқатиб юбориш керак. Бу эса, қандай бўлмасин, Фаластин раҳбариятини бўлғуси музокараларда йўқ дейишга мажбур қилишдир.

    Режа бошида турган Трампнинг куёви Жаред Кушнер Фаластин раҳбарларини «олифталик қилмай» режани маъқуллашга чақирди. Дональд Трамп эса чиқишида бу охирги режа эканига шама қилди. АҚШдаги навбатдаг сайловда Трамп ўрнига бошқа демократик партия номзоди бўлган президент сайлангудек бўлса, фаластинликлар учун вазият ўзгариши мумкин.

    Фаластин Трамп режасини қабул қиладиган бўлса, у ҳар трафлама Исроил қуршовида қолади. Вашингтонда Яқин Шарқ масалалари билан шуғулланувчи тадқиқотчи Девид Маковский бу режа «тинчлик режасидан кўра босқинчлик режаси» эканини таъкидлади. Боз устига, фаластинликларга кўрсатиладиган 50 миллиард миқдоридаги ёрдам араб давлатлари зиммасига тушади.

    Яқин келажакда президент куёви Жаред Кушнер бош-қошлигида тайёрланган 181 саҳифали бу режа Исроил ва Фаластинни муросага келтириши эмас, АҚШ ва Исроил ўртасида низони юзага келтириши мумкин.

    Демократик партия вакиллари режага қарши чиқди. Сенатор Берни Сандерс Трамп режасини қабул қилиб бўлмайдиган режа деб атади ва Исроил босқинини тугатишни талаб қилди.

    Яна бир сенатор – АҚШ президентлигига номзод Элизабет Уоррен «фаластинликлар қатнашмайдиган бу режа дипломатия эмас, алдов» дея фикр билдирди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    01.02.2020, 17:57   Изоҳ (0)   110052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқди

    01.02.2020, 17:36

    Тожикистон Раҳмат Оқиловни Стокгольмда теракт содир этишга даъват қилган фуқаросини Суриядан олиб келади

    01.02.2020, 17:15

    Путин Медведевга янги лавозимида ҳам Россия бош вазири маошини тайинлади

    01.02.2020, 15:53

    Россия Хубэй провинциясидаги ўз фуқароларини эвакуация қилишни бошлади

    01.02.2020, 10:43

    Хитойда коронавирус туфайли бир кунда 46 киши вафот этди

    01.02.2020, 10:25

    БМТ Ливияга оммавий равишда хорижий жангарилар келаётганини маълум қилди

    31.01.2020, 23:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда апрель ойи жуда қуруқ бўлди

    Ўзбекистон | 15 май, 17:45

    Yandex Music ўзбек санъаткорларини қўллаб-қувватлаш учун УЧҚУН лойиҳасини тақдим этди

    Ўзбекистон | 16 апрел, 19:30

    Хаби Алонсо “Реал”да қандай тактик схемада ҳаракат қилиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 15 май, 17:40

    “Россия Истанбулга паст даражадаги делегацияни юборди” — НАТО бош котиби

    Дунё | 15 май, 17:30

    Қашқадарёдаги мактабда бир-бирига бўёқ сепган ўқувчиларнинг ота-онаси жазоланди

    Ўзбекистон | 15 май, 17:20

    Ўзбекистонда боғча тарбиячиларини касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 май, 17:11

    Трамп ва аш-Шараъа: кутилмаган учрашув ортидаги сиёсий сигнал нима?

    Дунё | 15 май, 17:00

    Хонанда Женнифер Лопес юзидан жиддий жароҳат олди

    Мусиқа | 15 май, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.