Футбол бўйича Англия чемпионатининг 25-турида 1 февраль, шанба куни «Лестер» ва «Челси» жамоалари ўзаро баҳс юритди.
Учрашувда жанговар дуранг натижа қайд этилди. Лондонликлар сафида Антонио Рюдигер дубль қайд этган бўлса, «тулкилар»нинг жавоб тўпларига Ҳарви Барнс ва Бен Чилуэлл муаллиф бўлди.
Шу тариқа ушбу дурангдан кейин мусобақа жадвалида 3 ва 4-ўринларда кетаётган «Лестер» (49 очко) ҳамда «Челси» (41) ўртасидаги очколар фарқи ўша-ўша қолди.
АПЛ
25-тур баҳси
1 февраль, шанба
«Лестер» — «Челси» 2:2
Голлар: 0:1 — 46 Рюдигер, 1:1 — 54 Барнс, 2:1 — 64 Чилуэлл, 2:2 — 71 Рюдигер.«Лестер»: Шмейхель, Чилуэлл, Сўюнчу, Эванс, Рикарду Перейра, Мэддисон, Тилеманс (Прат, 80), Чоудури, Барнс, Перес, Варди (Иҳеаначо, 80).
«Челси»: Кабальеро, Рюдигер, Аспиликуэта, Жеймс, Кристенсен, Канте, Маунт, Ҳадсон-Одои, Жоржиньо (Ковачич, 74), Педро (Виллиан, 74), Абраҳам (Баркли, 83).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (56), Мэддисон (61), Ковачич (76), Эванс (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)