• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда болакай кўриб қолган «динозавр суяги». Бу суяк ваҳима кўтарди, сўнг ҳокимлик ва уламоларни гапиришга мажбур қилди (видео)

    Тошкентда 28—29 январь кунлари ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган «қабристондан суяклар билан қўшиб олиб чиқилган тупроқ» воқеаси юзасидан «Дарё» суриштирув ўтказди.

    Ўзи нима гап?

    Тарқалган хабарларда Мирзо Улуғбек туманидаги «Элобод» маҳалласи ҳудудида жойлашган 451-мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, 70, 76, 78, 9 ва 105-уйлар олдига «қабристондан суяклари билан олиб келинган» дейилаётган тупроқ ташлангани айтилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қайд этишича, бу ерда маҳаллий аҳоли орасида машҳур бўлган, бевосита шу номли қабристон яқинида қурилган «Мулла Қосим» масжиди ҳам жойлашган.

    Масжид кичик ва эски бўлгани боис, унинг ўрнида 0,55 гектар майдонда янги масжид қурилиши режалаштирилган. Таъкидланишича, масжид қурилишига жалб этилган махсус техника қабрлар кўмилган жойларда ишламаган. Қабрлар олдидаги барча ишлар ушбу мозорда дафн этилганларнинг қариндошлари гувоҳлигида амалга оширилган. «Боғча олдида қолдирилган тупроқнинг собиқ масжиддан олиб чиқилган тупроққа алоқаси йўқ. У яқин атрофдаги котлован қазилган бошқа қурилиш майдонидан олиб келинган», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

    «Ортиқча гап-сўзларга, хавотирга ўрин йўқ»

    30 январь куни ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзусига айланган масжид ва қабристон олдидаги қурилиш майдонига шаҳар фаоллари, уламолар йиғилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиснинг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ҳолат юзасидан изоҳ бераркан, «Мулла Қосим» қабристонига ота-бобоси, яқинлари дафн қилинган фуқаролар хотиржам бўлишлари мумкинлиги, қабрларни бузишга йўл қўйилмаслигини билдирди.

    Алмардон Қаршиев (чапдан биринчи), Ҳомиджон Ишматбеков (чапдан иккинчи), Нуриддин Холиқназаров (ўнгдан иккинчи), Муҳаммадназар Қаюмов (ўнгдан биринчи).

    Алмардон Қаршиев (чапдан биринчи), Ҳомиджон Ишматбеков (чапдан иккинчи), Нуриддин Холиқназаров (ўнгдан иккинчи), Муҳаммадназар Қаюмов (ўнгдан биринчи).
    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов / «Дарё»

    «Масжидни қайта қуриш эҳтиёжи бўлгани учунгина — соҳа мутахассислари, масъул ташкилотлар, маҳалла аҳли билан келишган ҳолда — эски масжид ўрнига янгисини қайта қуриш ишлари бўляпти. Шунинг учун бу масалада ортиқча гап-сўзларга, хавотирга ўрин йўқ», — деди муфтий ўринбосари.

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов / «Дарё»

    «Масжид келаётган намозхонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ноқулай ҳолат бўлмаслиги учун янгидан қурилмоқда. Бу ишлар белгиланган, тасдиқланган лойиҳа асосида олиб борилмоқда. Ҳеч қандай ўзбошимчалик билан бузиш ҳолати йўқ ва бунга йўл қўйилмайди ҳам», — дея қўшимча қилди Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алмардон Қаршиев.

    Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров эски масжид авариявий ҳолатда бўлгани, деворлари ёрилиб кетганини айтиб ўтди. «Ахир бу ерда одамлар намоз ўқийди, катта жамоат киради, Ҳайит ва жума намозлари адо этилади, кексалар қатнайди. Шунинг учун ҳам қалбимизда ‘шу масжидни янгиласак яхши бўлар эди’, деб тургандик. Аҳолини ўзи ташаббус кўрсатди», — деди у.

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов / «Дарё»

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмовнинг маълумот беришича, янги масжид 2,5 минг намозхонга мўлжалланган бўлиб, уни 2020 йил охиригача қуриб битказиш режалаштирилган.

    «Масжид ҳашар йўли билан, ҳомийларни жалб қилган ҳолда қурилмоқда. Ҳозирда Тошкент шаҳри бўйича 13 та, Ўзбекистон бўйлаб эса 151 та масжидда қурилиш ишлари олиб бориляпти. Аксарияти қабристонлар билан ёнма-ён, лекин бирортасида бунақа гап чиққани йўқ», — деди Муҳаммадназар Қаюмов.

    Қабрлар бузилмаган ҳам, очилмаган ҳам

    Шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаровнинг сўзларига кўра, агар қабристон ҳақиқатан ҳам бузилиб кетганида эди, меросхўрлари келиб даъво қилиб турган бўларди. Лекин ҳеч ким даъво қилиб келмаган. Маҳалла фаоли ҳам унинг бу сўзларини қуввватлаб, жумладан, шундай деди: «Одамлар шаҳарнинг нариги чеккасидан, ҳатто Америкадан, Германиядан ‘отамнинг, онамнинг қабрини бузишаётган эмиш’, деб телефонлар қилишяпти экан. Одамлар келиб, кўриб, ҳеч кимнинг қабри бузилмаганига гувоҳи бўлишди».

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов / «Дарё»

    «‘Мулла Қосим’ қабристони 1991 йили очилган бўлса, 2010 йили ёпилганди. Қайтадан очилганига тўрт ой бўлди», — дейди қабристон гўркови, 10 йилдан бери мозорга қараб турган масъул. Унинг таъкидлашича, қурилишнинг тепасида ўзи турибди, «ҳеч қандай қабр очилгани йўқ, суяк ҳам чиқмаган». «Ҳар қандай жойда суяк чиқиб қолса, уни ҳурмат, эҳтиром қилиб қабрига кўмилади. Лекин бу ерда — гувоҳ сифатида, мана, ёши улуғ оқсоқоллар иштирок этаяпти — бундай ҳолат бўлгани йўқ. Қолаверса, қабристон тарафни ковлаш, у томонга ўтиш бўлгани ҳам йўқ», — дея қўшимча қилди Тошкент шаҳар имом-хатиби.

    Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров.

    Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров.
    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов / «Дарё»

    «Боғча олдига тўкилган тупроқ қабристондан эмас, масжид еридан олинган. Боғча атрофи ахлатхона бўлиб ётгани учун, ўша ерга ёйиб юбориш учун тупроқ олиб борилган. Кеча кечқурун экскаватор олиб бордик, Facebook’да видеоси чиққан жойни текислаб, қарадик — битта ҳам суяк чиққани йўқ. 50 йил аввал дафн қилинган одамнинг бош, тос суяги бормоғигача туради. Агар экскаваторчи одам суягини олганида эди, битта суякни олмасди ва умуман суякларни кўрган бўларди. Яъни, бу ерда суяк йўқ. Маҳалла фаоллари, гувоҳлар билан бориб, атайлаб тасвирга ҳам олдик. Бирорта суяк чиқмади. Орамизда қассоблар ҳам бор — кўринган суяк инсон эмас, мол суяги эканини айтишяпти, гўрков ҳам буни билади», — деди маҳалла фаолларидан бири.

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов / «Дарё»

    «Мулла Қосим» қабристонида қабрлар бузилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тасдиқланмаган овозаларни эшитиб келган аёллардан бирининг айтишича, қабрларнинг ҳеч бир жойига тегилмаган, фақат бир неча рамзий ёдгорлик четга олиб қўйилган.

    «Динозавр суягини кўрдим». У ҳозир экспертизада

    Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири болалар боғчаси олдида қолдирилган тупроқ орасида одам суяклари бор деган тахмин билан уни видеога олган фуқародан ҳам интервью олди. «Элобод» маҳалласидаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари ҳисобланган Стелла Нигматулинанинг айтишича, тупроқ уюмлари орасидаги суякларни унинг ўғли кўриб қолган.

    Стелла Нигматулина (ўнгда).

    Стелла Нигматулина (ўнгда).
    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов / «Дарё»

    «Кўчада сайр қилиб юрган эдик. Ўғлим ‘динозавр суягини кўрдим’, деб қолди. Бориб қарасак, одамникига ўхшаш иккита суяк. Кейин бошқа ҳамкасбимни ҳам ўша ерга чақирдим. Суякларни видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойладик. Иккала суякни эса ўша ердаги шиферлар тагига қўйиб қўйдик. Кейин ҳокимлик вакиллари келишди ва мендан ‘суяк қаерда?’ деб сўрашди, аммо қўйган жойимиздан топилмади. Бизда яна бир кичикроқ суяк бор эди. Атайин биз уни жойида қолдирмагандик. Чунки масъуллар келса бу ҳам йўқолиб қолиши мумкинлигини ўйлагандик», — деди у.

    Стелла Нигматулинанинг қўшимча қилишича, у сақлаб қолинган бир дона суякни Мирзо Улуғбек туман ИИБга эспертиза учун топширган. Экспертиза хулосалари қачон эълон қилиниши эса ҳозирча номаълум.

    Маълумот ўрнида: Исломда қабристон атрофига бино ва иншоотлар қуриш тартиби қандай?

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиснинг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков бу ҳақда шундай деди:

    «Шундай қабристонлар борки, майит кўмиш тўхтатилганига 50—100 йил ёки ундан ҳам кўп бўлган, фойдаланиш тугаган. Агар эҳтиёж туғилиб, қабристон ўрнидан йўл ёки катта иншоот тушиш керак бўлса — шундай ҳолатлар ҳам бўлган, китобларимизда ҳам кўрсатилган — қабрлар очилиб, суяклари эҳтиром билан бошқа қабрга кўмилади. Сўнг шу жойга қурилиш қилинаверади. Агар қабристондан фойдаланилмаётган бўлса, шариатда бунга ижозат берилган. Лекин фойдаланиб турилган, ҳозирги кунда майитлар дафн қилинаётган қабристон бўлса, унга тегилмайди. ‘Мулла Қосим’ — фойдаланилаётган қабристонлар сирасига киради. Бу нарса эътиборга олингани ҳолда, масжид ўз ўрнига қурилмоқда».

    30.01.2020, 23:22   Изоҳ (0)   151388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

    30.01.2020, 22:42

    Алишер Шодмонов: Хитой фуқароларининг Ўзбекистонга кириб келишини вақтинчалик чеклаш тарафдориман

    30.01.2020, 22:12

    «Чироқчи воқеаси» бўйича қамоққа олинганлардан бири ИИБ бошлиғи эканлиги айтилмоқда

    30.01.2020, 21:56

    Ўзбекистонда атамалар комиссияси ташкил этилди

    30.01.2020, 20:10

    Ўзбекистонда мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди

    30.01.2020, 19:39

    Пахтачидаги мактабда ўқувчиларни жазолаш учун совуққа олиб чиқиб қўйган ўқитувчига чора кўрилди

    30.01.2020, 19:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.