Ўзбекистон Президенти фармонига асосан Беҳзод Ҳамроев Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Янги раис ўринбосари пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, статистика ва тадқиқотлар йўналишларидаги ишларга раҳбарлик қилади.
Мазкур тайинловга қадар Беҳзод Ҳамроев Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати департаменти директори вазифасида ишлаб келаётган эди. Беҳзод Ҳамроев 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган, 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2016 йилда Японияда Сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган. У эконометрика ва статистика бўйича магистр даражасига эга.
Беҳзод Ҳамроев ўз меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган, Марказий банк тизимида 2008 йилдан буён ишлайди.
Изоҳ (0)