Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичида Хитойнинг «Шанхай СИПГ» ва Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Шанхайда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувдаги биринчи гол 75-дақиқага келиб киритилди, захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Ли Шенг Лонг ҳисобни очди.
Ҳакам Азиз Асимов томонидан қўшиб берилган вақтда Марко Арнаутович ва Ҳалк ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа шанхайликлар клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олди ва «H» гуруҳида «Сидней», «Йокогама», «Чонбук Моторс» каби жамоаларга қарши баҳс олиб боради.
ОЧЛ—2020
Учинчи саралаш босқичи
28 январь, сешанба
«Шанхай СИПГ» (Хитой) — «Бурирам Юнайтед» (Таиланд) 3:0
Голлар: 1:0 — 75 Ли Шенг Лонг, 2:0 — 90+2 Арнаутович, 3:0 — 90+5 ҲалкЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)