Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан фаолиятини Дортмунднинг «Боруссия»сида давом эттиради. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист Никола Скира хабар берди.
«Боруссия» туринликлар билан 26 ёшли футболчи трансферини деярли ҳал этган. «Ювентус» ушбу трансфердан 23 миллион евро ишлаб олади. Қайд этилишича, томонлар музокараларнинг ҳал қилувчи босқичида турибди.
Дортмундликлар Жан билан 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган битим тузади. Футболчи жорий мавсум А Серия доирасида саккизта ўйин ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Эмре Жан вақтида «Ливерпуль»дан эркин агент сифатида «Ювентус» сафига келиб қўшилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)