Ўзбекистон теннис федерациясининг бош котиби Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерацияси (ОТФ) вице-президенти лавозимига сайланди.
Тўлаганова 2019 йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда ОТФ директорлар кенгашига аъзо бўлган эди.
2019 йилнинг 8 февралида собиқ теннисчи Ўзбекистон теннис федерацияси раҳбарига айланганди.
Маълумот учун, Ирода Тўлаганова теннисчилик фаолияти давомида яккалик баҳсларида 3 та WTF, 3 та ITF мусобақаларида ғалаба қозонган. Жаҳон рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали соҳибаси.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)