Футбол бўйича Италия чемпионатининг 21-тури доирасида 26 январь, якшанба куни 5 та учрашув бўлиб ўтди.
Антонио Конте бошқарувидаги Миланнинг «Интер» клуби «Джузеппе Меацца»да «Кальяри»ни қабул қилди.
Беллашувнинг 29-дақиқасида «нерадзуррилар» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқага келиб меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ража Наингголан ҳисобни тенглаштирди.
Натижада баҳс 1:1 ҳисобида якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, Милан клуби 48 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Кальяри» эса 31 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди.
Турнинг марказий ўйинларидан бирида «Рома» ҳамда «Лацио» жамоалари ўзаро кураш олиб борди.
Учрашувдаги дастлабки голга «бўрилар» ҳужумчиси Эдин Жеко 26-дақиқада муаллифлик қилган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб «Лацио» ҳимоячиси Франческо Ачерби Пау Лопес қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа «Рома» ўз майдонида кечган баҳсда «Лацио» билан дуранг ўйнади (1:1) ва бир очкога эга бўлди.
Мазкур турдан сўнг «Рома» 39 очко тўплаб мусобақа жадвалида 4-ўринни банд қилиб турган бўлса, ундан бир поғона юқори ўринни эгаллаб турган «Лацио» ҳисобида 46 очко мавжуд.
А Серия
21-тур баҳслари
26 январь, якшанба
«Интер»—«Кальяри» 1:1
Голлар: 1:0 — 29 Мартинес, 1:1 — 78 Наингголан«Парма»—«Удинезе» 2:0
Голлар: 1:0 — 19 Гальоло, 2:0 — 34 Кулусевски«Сампдория»—«Сассуоло» 0:0
«Верона»—«Лечче» 3:0
Голлар: 1:0 — 19 Давидович, 2:0 — 34 Пессина, 3:0 — 87, пенальти Паццини«Рома»—«Лацио» 1:1
Голлар: 1:0 — 26 Жеко, 1:1 — 34 АчербиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)