Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 24 январь куни Туркиянинг шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вафот этган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Gazeta.ru»

«Вазият элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхона назоратида.

Консуллик ҳуқуқий департаменти Туркия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 25 январь куни Туркияда 6,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1200 дан ошиб кетди, 20 киши ҳалок бўлди.