• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Руминия Сталини. 26 январь – диктатор Чаушеску туғилган кун

    Руминия кондукатори Николае Чаушеску энг қаттиққўл коммунист диктаторларидан бири ҳисобланади. У Руминияни ҳалокат ёқасига олиб келиб қўйган эди. Лекин, СССР, Чехословакия ва Венгриядан фарқли равишда, румин халқининг қўзғолони муваффақиятли якунланди ва диктатор тириклигидаёқ жазосини олди.

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов Чаушескунинг сиёсий йўли ҳақида ҳикоя қилади.

    «Карпат даҳоси», «ақл дарёси», «мисли кўрилмаган янгиланиш даврининг яратувчиси», «бизнинг нуримиз манбаи», «қаҳрамонлар қаҳрамони», «ишчилар ишчиси» – бу социалистик Руминия президенти, расман кондукатор – даҳо унвонини олган Николае Чаушескуга содиқ журналистлар ва партия амалдорлари ишлатган «пахта»ларнинг нотўлиқ рўйхати. Руминиянинг асосий коммунистига қаратилган бундай баҳолар мамлакатининг барча аҳолиси диктатор ҳақида шундай фикрда эканига уни ишонтирди.

    Чаушеску.

    Чаушеску.
    Фото: Wikipedia

    Бундай муносабатга ўрганган Чаушеску 1989 йилнинг декабрь ойида Руминияда бошланган инқилобдан қаттиқ ҳайратда қолди. Диктатор тинмай халқини ношукурликда айблай бошлади. Армияга намойишчиларга қарата ўқ узишни буюрди. Тўқнашувларда 1 104 киши ҳалок бўлди.

    Чаушеску ундан миннатдор бўлиши кутилган халқ исён бошлаши, армия ҳам халқ тарафига ўтиб кетиши мумкинлигига охиригача ишонмади. Бундан ҳам кўпроқ уни ва рафиқаси Еленани армиядагилар ўлимга ҳукм қилишига ишонмаган эди. Ҳарбий трибунал судьялари эр-хотинни миллий иқтисодиётни парчаланишда, давлат институтларини йўқ қилишда, катта миқёсдаги ўғирлик ва ўз халқининг геноцидида айблади.

    Москвага бўйсунмаган коммунист

    Социалистик лагерда Руминия алоҳида ўрин эгалларди. Урушдан кейинги йиллардаги Руминия етакчиси Георге Георгиу-Деж 1957 йилдаёқ мамлакатдан Совет қўшинлари олиб чиқилишига эришди. 1965 йилда унинг ўрнига келган Чаушеску ҳам Москва билан муносабатда катта эркинликларга эришди. Чаушеску 1968 йилда Бухарестда ўтказилган оммавий митингда СССР ва иттифоқчиларининг Чехословакияга қарши ҳарбий тажовузини очиқчасига қоралади.

    Мавзуга доир:

    Совет қўшинлари томонидан қонга ботирилган «Прага баҳори». Ўшанда нима бўлган эди?

    1979 йилда Кремлнинг Афғонистонга қўшин юбориш ҳақидаги қарорига ҳам кескин қарши чиқди. Беш йилдан сўнг СССР бошчилигидаги социалистик давлатлар Лос-Анжелесдаги Олимпиада ўйинларини бойкот қилганида «Карпат даҳоси» спортчиларини мусобақага юборган ягона социалист раҳбарлар бўлди.

    Чаушеску фақат партия курсларида олган бошланғич тўрт йиллик маълумотга эга бўлган холос. Бундан ташқари, у гапираётганда дудуқланарди. Аслида у Руминияда биринчи рақамли коммунистга айланиши кутилмаган ҳолат эди. Ўша даврдаги Руминия сиёсатининг нуфузли шахслари Чаушескуни биринчи ролларга қўйди, чунки 47 ёшида у жуда шуҳратпараст бўлиб кўринмаган эди. Бироқ 1974 йилга келиб бу одам мамлакатда ҳокимиятни тўлалигича қўлига тўплади ва умрбод президентга айланди.

    Эр-хотин = якка ҳокимият

    Руминия коммунистик партияси раҳбари бўлгач, дастлабки икки йилда Чаушеску ўзини сипо тутди, кейин эса рақибларини йўқ қила бошлади. 1978 йилда АҚШга қочган Руминия хавфсизлик хизмати генерали Ион Пачепага кўра, «Карпат доҳийси» икки асосий рақиби – Георге Апостол ва Киву Стойкаларни енгиллик билан йўлидан олиб ташлади. Биринчиси уйида «буржуа услубидаги» зиёфатлар уюштиришда айбланиб, лавозими пасайтирилиб, касаба уюшмалари сафида ишлаш учун юборилди. Иккинчиси эса жиянини ўйнаш қилиб олганликда гумон қилинаётган эди. Шу сабаб билан у 70 йиллар бошида барча лавозимлардан маҳрум қилинди. 1975 йилда Стойка ов милтиғидан олинган жароҳат билан ўлик ҳолда топилди – расмий версия жонига қасд қилиш эди.

    Чаушеску рафиқаси билан.

    Чаушеску рафиқаси билан.
    Фото: Wikipedia

    Чаушеску эски кадрларни алмаштириб, уларнинг ўрнига қариндошлари ва дўстларини тайинлади. Рафиқаси Елена нафақат биринчи хоним, балки партия раҳбарияти аъзоси ҳам эди. Елена ҳукумат бош вазирининг биринчи ўринбосари сифатида мамлакатни бошқарарди. Бу аёл олий маълумотга эга бўлмаса-да, кимё бўйича илмий даражага эга эди. Бундан ташқари, Чаушескунинг рафиқаси Руминия Фанлар академиясини ҳам бошқарарди.

    Дидсиз ҳашамат

    Тоталитар тузумларга хос гигантомания руминиялик эр-хотин мисолида намоён бўлди. Чаушеску ғоясига биноан Бухарестда давлат идоралари ва парламент учун улкан Халқ уйи қурилди. Бу АҚШдаги Пентагондан кейинги дунёдаги иккинчи энг катта маъмурий бино ҳисобланади. Руминиялик меъморлар ғояси шунчалик улуғвор эдики, Халқ уйи шу пайтгача тўлиқ қуриб битказилмади.

    Халқ уйи.

    Халқ уйи.
    Фото: Wikipedia

    Саройни безатиш учун 1 миллион квадрат метр мармар, 3,5 минг тонна биллур, 200 минг квадрат метр гилам ишлатилди. Бино остида, 92 метр чуқурликда ер ости хоналари жойлашган бўлиб, у ерда ядро уруши ёки 8 балли зилзиладан яшириниш мумкин.

    Руминия элитасини ўраб турган ҳашамат жуда дидсиз эди. Елена Чаушеску мебель дизайнери Камил Рогускига Югославия лидери Иосип Броз Титонинг кабинетида кўрганидек иш столи буюрди. «Аммо мен Титонинг столини кўрмаган эдим, – эслайди Рогуски. – Еленанинг тасвирлаши орқали 16 та эскиз чиздим ва у энг хунугини танлади».

    Руминия раҳбари кундалик ҳаётда ҳам ўзини бошқача тутарди. Ёши ўтиши билан унда токсикофобия – заҳарланишдан қўрқиш ривожланди. Ҳатто ҳукумат йиғилишларида қўл бериб кўришгандан ёки бирор нарсага тегингандан кейин Чаушеску спирт билан қўлини дезинфекция қиларди. Хорижий сафарларда Руминия раҳбарига мини-лаборатория ва кимёгар ҳамроҳлик қилар, у тушликка тортилган овқатларни текшириб кўрарди.

    Инқироз

    Дастлаб Москвага қаршилик кўрсатгани учун капиталистик Европа Чаушескуни ижобий қабул қилди. Руминия АҚШ президенти Ричард Никсон ташриф буюрган биринчи социалистик мамлакат бўлди. Бу эса Бухарестга халқаро бозордан кредит олиш, бу, ўз навбатида, асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган мамлакатга ривожланиш имконини берди. Руминия бу масалада муваффақиятга эришди – унга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро валюта жамғармаси кредит берди. Нефть мамлакатга барқарорлик қўшди, Руминия Европада нефть қазиб олишда Совет Иттифоқидан кейин иккинчи бўлди.

    Чаушеску СССР раҳбари Михаил Горбачёв 1980 йиллар ўртасида бошлаган қайта қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватламади, чунки буни буржуа тизимига қайтиш деб ҳисоблади. У давлатини қаттиқ коммунистик тизимда ушлаб турган социалистик лагернинг ягона лидери бўлиб қолди.

    Чаушескулар Горбачёвлар билан.

    Чаушескулар Горбачёвлар билан.
    Фото: «РИА Новости»

    1980 йилда «халқининг содиқ ўғли» тўсатдан Ғарб кредитларидан воз кечиб, эски кредитларни имкон қадар тезроқ қайтаришга қарор қилмаганида балки ҳаммаси яхши бўларди. 1983 йилда Чаушеску ҳатто келажакда ҳар қандай ташқи қарз олишни тақиқлаш тўғрисида халқ референдумини ўтказди.

    Ўн йилликнинг охирига келиб Чаушеску улкан режасини бажариб, 21 миллиард доллар ташқи қарзни тўлади. Диктаторнинг ўзи учун бу муваффақиятли ғалаба эди. Аммо бу ишни амалга ошириш учун у мамлакат иқтисодиётни сунъий инқирозга киргизди.

    Нефтдан умид йўқ эди – унинг нархи ўша пайтда ҳалокатли тарзда тушиб, бир баррель учун 10 долларга тенг бўлиб қолганди. Натижада мамлакатга валюта кириши учун ҳатто ички эҳтиёжлар зарари эвазига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Яна бир захира мамлакатда кўп йиллар давомида эълон қилинган тежаш сиёсати эди. Уйларда ёруғлик учун 15 ваттдан ошмайдиган лампочкаларни ишлатиш мажбурий қилиб белгиланди. Телевидение кунига икки соатдан ишлади. Қишда музлатгичлардан фойдаланиш тақиқланди – маҳсулотлар дераза ташқарисидаги токчаларда сақланиши керак эди. Бир неча ой давомида иссиқ сув бўлмасди. Кўпинча совуқ мавсумда ҳам иситиш тизимлари ишламасди.

    Тўйиб овқатланмаслик ва гипотермия туфайли мамлакатда болалар ўлими сезиларли даражада ошди. Статистикани бузмаслик учун мамлакатда янги туғилган чақалоқларни бир йилгача рўйхатдан ўтказиш тақиқланди.

    Шу билан бир қаторда ҳукумат «секуритате» деб номланувчи махфий полицияни мисли кўрилмаган даражада мустаҳкамлашга киришди. Руминиялик тарихчилар таъкидлашича, 1980 йиллар охирида мамлакатнинг ҳар тўртинчи катта ёшли вакили секуритате билан штат асосида ёки кўнгилли равишда ҳамкорлик қилган.

    Қўзғолон

    1989 йил 16 декабрда Руминиянинг ғарбий қисмида жойлашган Тимишоара шаҳрида венгер миллатига мансуб руҳоний Ласло Текеш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун намойиш ўтказди. Тартибсизликларнинг глобал сабаби асосан венгерлар яшайдиган маҳаллий қишлоқларни тугатиш ҳақидаги ҳукумат қарори ҳақидаги мишмишлар бўлди. Уларнинг ўрнида янги қишлоқ хўжалиги комплексларини яратиш режалаштирилган эди. Намойишнинг ўзи ҳукумат вакиллари руҳонийни уйидан ҳайдаб чиқаришга уриниши сабабли бошланди. Маҳаллий аҳоли – этник венгерлар бунга қарши чиқди.

    Кейин аксилкоммунистик шиорлар кучга кирди ва бошқа руминияликлар ҳам норозилик намойишларига қўшила бошлади. 17 декабрга ўтар кечаси хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши сув тўпларини, кейин эса қуролларни ишлатди. Тўқнашувлар натижасида камида 40 киши қурбон бўлди.

    Матбуотдаги тўлиқ цензура ва телевидение йўқлиги оқибатида турли мишмишлар аҳолини ғазаблантирадиган даҳшатли тафсилотлар билан тарқалган эди. Кўп ўтмай бутун мамлакат бўйлаб «Йўқолсин Чаушеску!» шиори остида норозилик намойишлари бошланди. Улар пойтахтга етиб келди.

    Бундай вазиятда Чаушеску армияга суянишга ҳаракат қилди. Унинг иштирокидаги фавқулодда йиғилишлардан бирининг стенограммаси сақланиб қолган.

    «Сизлар хоинларсизлар – деб бақирди етакчи. – Нега аскарларда жанговар ўқ-дори йўқ?» Ҳарбий вазир: «Қуролсиз аҳолига қарата ўқ узиш мумкинми?» Чаушеску аскарларга ўқ дори тарқатишни, намойишчиларнинг бошлари узра ва оёқларига отишни буюрди.
    Бироқ ҳарбийлар тезда қўзғолончилар томонига ўтиб кетди. Улар ҳам аслида режимга нисбатан нафрат ҳис қиларди – армиядагиларни маоши кам, аскарлар яхши овқатлантирилмас ва кўпинча қурилишда ёки ҳосил ўрим-йиғимида ишлатиларди.

    22 декабрь куни Бухарестда коммунистлар ҳукуматни қўллаб-қувватловчи митинг уюштиришга ҳаракат қилишди. Чаушеску ва унинг рафиқаси халққа мурожаат қилиш учун ҳукумат биноси балконига чиқди. Аммо бирдан оломон шовқин-сурон қила бошлади. Чаушеску халойиқни тинчлантиришга ҳаракат қилди, аммо ахийри бинога яшириниб олди. Бу орада ҳукуматга қарши фаоллар билан полиция ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди.

    «Бузрукнинг кузи»

    Эртаси куни президент ва унинг рафиқаси шошилинч равишда «Халқ уйи»нинг томидаги вертолётга ўтириб, пойтахтни дан тарк этди. Улар Тирговиште шаҳрига етиб келди. У ерда маҳаллий ишчилар Чаушеску машинасини тошбўрон қилишни бошлади. Кейинчалик ҳарбийлар шаҳар яқинидаги автомобиль йўлида Чаушеску машинасини ушлаб, президент ва унинг рафиқасини ҳибсга олди.

    Диктатор ўзининг дўсти деб ҳисоблаган генерал Виктор Стенкулеску нафақат собиқ хўжайинни ҳибсга олди, балки унинг устидан суд ҳам ташкил қилди. Суд Тирговиште қироллик казармаларида бўлиб ўтди.

    Суд жараёни давом этар экан, Николае ва Елена оддий армия егуликлари билан озиқланди. Чаушескуга қора нон олиб келишганида у бу нонни истеъмол қилишдан бош тортди.

    Чаушескуларнинг қатли.

    Чаушескуларнинг қатли.
    Фото: Wikipedia

    Уч кун ўтгач, 25 декабрь куни суд президент ва унинг рафиқасини отув орқали ўлим жазосига ҳукм қилди. Стенкулеску ҳукмни амалга оширишни истаган юзлаб ҳарбий хизматчи ичидан уч десантчини танлади. Улар диктатор ва аёлини девор ёнига келтириб, отиб ташлади. Уларнинг қатли акс этган видеотасвир бутун дунёга тарқади.

    Улар Руминия тарихидаги сўнгги қатл этилган одамлар бўлди – 1990 йил 7 январда мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    26.01.2020, 10:16   Изоҳ (0)   82578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди (фото)

    Ўзбекистон | 13 май, 10:03

    “Ҳаёт сенга мандарин берса” фильмидаги кўпчилик пайқамаган 7 та ноодатий детал

    Лайфстайл | 13 май, 09:55

    Бразилия футбол конфедерацияси президенти: “Биз футбол тахтининг чўққисига қайтмоқчимиз”

    Спорт | 13 май, 09:52

    Ҳиндистон бош вазири Покистон билан тўқнашувлардан сўнг илк бор халққа мурожаат қилди

    Дунё | 13 май, 09:40

    Ўзбекистонда маҳаллий рейсдаги барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 13 май, 09:30

    Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турганларни жаримага тортади

    Дунё | 13 май, 09:10

    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

    Реклама | 13 май, 09:05

    Қамоққа олинган Хонобод суди раиси 30 минг доллар олган — Олий суд

    Ўзбекистон | 13 май, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.