«Дарё» ушбу ҳафтанинг энг қизиқ суратлари жамланмасини тақдим этади.

Ухань, Хитой

Тиббиёт ходимлари пневмония билан касалланган беморни шифохонага олиб кириб кетмоқда. Ҳозиргача коронавирус оқибатида Хитойда 56 киши ҳалок бўлди.

Фото: Reuters

Тошкент

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатнома йўлламоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мелленгажери, Австралия

Қизалоқ қум бўрони томон югуриб кетмоқда.

Фото: Getty Images

Суматра, Индонезия

Буқа ва сигирлар билан уюштириладиган анъанавий пойга.

Фото: Zuma

Муншиганж, Бангладеш

Гулзорда қизини кўтариб турган эркак.

Фото: Reuters

Барселона, Испания

Испанияга ёпирилган «Глория» тўфони. Ҳозиргача тўфон оқибатида 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Фото: AP

Текун-Уман, Гватемала

Мексика томон ҳаракатланаётган мигрантлар Сучиате дарёсини кесиб ўтмоқда.

Фото: AP

Антарктика

50 ёшли Льюис Пью эриётган муз бўлаклари орасида 10 дақиқа 17 сония давомида сузди.

Фото: PA

Тошкент

Рустам Иноятов ва Зилемхан Ҳайдаров Сенатнинг биринчи ялпи мажлиси бошланиши олдидан суҳбатлашмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Винбург, ЖАР

Узоқ йиллар Гватемаладаги циркда оғир шароитларда яшаган йўлбарс Винбург яқинидаги ёввойи қўриқхонага қўйиб юборилмоқда.

Фото: Reuters

Ухань, Хитой

Хитойда коронавирусдан касалланганлар учун 1000 кишилик шифохона қурилмоқда. Уни 10 кун ичида битириш режалаштирилган.

Фото: Getty Images

Китуи, Кения

Фермернинг қизи далага ёпирилган чигирткаларни ҳайдашга уринмоқда. Ўз йўлида учраган ўсимликларни еб битираётган чигирткалар туфайли Африка шарқида очарчилик юзага келиши мумкин.

Фото: AP

Париж, Франция

Париждаги мода ҳафталигида Balmain коллекциялари намойиши.

Фото: Zuma

Лорел, Филиппин

Филиппиндаги Таал вулқони отилиши оқибатида қулаб тушган том остидаги кучук.

Фото: Getty Images

Мумбай, Ҳиндистон

Мумбайдаги кўп қаватли уйнинг ташқи томони.

Фото: EPA

Канчанабури, Таиланд

Сафари паркидаги туристлар машинаси ичини қизиқиш билан томоша қилаётган жирафа.

Фото: Zuma

Мельбурн, Австралия

Америкалик теннисчи Серена Уильямс Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичидаги словениялик Тамара Зиданшекка қарши баҳсда тўпни ўйинга киритмоқда.

Фото: Reuters

Элазиг, Туркия

Қутқарувчилар зилзила вайроналари остидан жабрланган аёлни олиб чиқмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳозиргача 20 киши ҳалок бўлди.

Фото: Getty Images

Медельин, Колумбия

Ҳайвонот боғидаги маймунча жазирамадан сақланмоқда.

Фото: EPA

Пекин, Хитой

Одамлар музлаб қолган Кунмин кўли устида чана учмоқда.

Фото: EPA

Кенгуру ороли, Австралия

Ёниб кетган бутазорлар орасидаги валлаби (кенгурулар оиласига мансуб ҳайвон).

Фото: Reuters