Хитойда коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 56 нафарга етди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Мамлакат ҳукумати маълумотларига кўра, 1975 киши вирусни юқтириб олган. Шундай қилиб, касаллик қурбонлари сони ҳақида расмий маълумот эълон қилинганидан бир сутка ўтиб, ҳалок бўлганлар сони 15 кишига кўпайди, вирусни юқтирганлар сони деярли 700 кишига ошди.
Аввалроқ ХХР раиси Си Цзиньпин мамлакат бўйича вирус тарқалиши кучаётганини, «вазият оғирлигини» айтган эди.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Хитойдаги ёшлардан коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатиб, вазиятни кескинлаштирмасликни сўради.
Изоҳ (0)