АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 2–3 февраль кунлари Тошкентга келади. Бу ҳақда 24 январь куни АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилган.
Ташриф Помпеонинг Буюк Британия, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонга саёҳати доирасида амалга оширилади.
АҚШ давлат котиби Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ҳамда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади.
Шунингдек, у «Марказий Осиё—АҚШ» («C5+1») форматидаги Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда иштирок этади.
Помпео Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё минтақаси янги стратегиясини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган, дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Майк Помпео АҚШ Венесуэлада ҳокимиятни ўзгартириш лойиҳаси устида иш олиб бораётганини маълум қилди
Изоҳ (0)