Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Равшанбек Умурзоқов (10-0, 7 КО) Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтгнан бокс кечасида Эснейкер Корреага (13-2-1, 1 КО) қарши баҳс олиб борди.
Кечанинг асосий жангини ташаббус билан бошлаган Умурзоқов бешинчи раундда кучли зарба ўтказиб юборди ва нокдаун ҳолатига тушди. Еттинчи раунддаги нокдаун ҳолатидан кейин боксчи ва унинг мураббийлари жангни давом эттирмаслик қарорига келди.
Шу тариқа венесуэлалик боксчи техник нокаут қайд этган ҳолда ўзбекистонлик спортчининг ғалабали сериясига нуқта қўйди.
Изоҳ (0)