• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент: Тадбиркорликда хавфи кам бўлган жиноят турларини жиноят тоифасидан чиқариш сиёсати давом эттирилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодиёт соҳасидаги вазифаларга тўхталиб ўтди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Давлат раҳбари бизнес муҳитини янада яхшилаш энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолишини таъкидлади.

    Жаҳон банкининг ‘Бизнес юритиш’ рейтингида энг яхши 50 та мамлакат қаторига кириш бўйича барча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни қабул қилдик. Ҳукумат ушбу тадбирларнинг амалий ижросини самарали ташкил этиши зарур.

    Яқинда қабул қилинган янги Солиқ кодексига мувофиқ, бу йилдан бошлаб кўплаб янгиликлар амалиётга жорий этилмоқда.

    Жумладан, солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Солиқларни тўлаш муддатини узайтириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш бўйича енгиллаштирилган механизмлар киритилди.

    Биринчи марта тадбиркорларга ички бозорда сотган маҳсулоти бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби жорий этилмоқда.

    Ҳозиргача бу тартиб фақат маҳсулот экспорт қилинганда қўлланар эди. Бунинг ҳисобидан тадбиркорлар ихтиёрида 3,4 триллион сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўп маблағ қолади.

    Энди тадбиркор томонидан тўланган ортиқча солиқ ўз муддатида қайтарилмаса, унга Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича бюджетдан фоиз тўланади.

    Бунинг аҳамиятини мана шу залда ўтирган ва «ойнайи жаҳон» орқали менинг сўзларимни эшитаётган тадбиркорлар, ўйлайманки, ҳаммадан кўра яхши тушунади.

    Солиқ кодекси нормаларини ҳар бир солиқ ходими, тадбиркорлар ва солиқ тўловчилар пухта ўзлаштириши, бунинг учун уларни мунтазам равишда ўқитиш зарур.

    Солиқ хизмати ходимлари дунёқарашини тубдан ўзгартириш ва малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси қошида Фискал институтини ташкил этишни таклиф қиламан.

    Бу жараёнга катта тажрибага эга нуфузли хорижий экспертларни жалб қилиш зарур.

    Шу билан бирга, тадбиркорларни кўп қийнайдиган соҳа – лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибларини жиддий ўзгартирамиз.

    Очиқ айтиш керак, мавжуд 280 га яқин лицензия ва рухсатномалар орасида фаолият турлари ҳисобини юритиш, маблағ ундириш ёки шунчаки «назорат қилиш» учун жорий қилинганлари ҳам бор.

    Бу эса тадбиркорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    Шу сабабли Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман 2020 йил 1 мартга қадар лицензия ва рухсатномалар бериш асосларини тубдан қайта кўриб чиқиб, уларнинг сонини камида 2, бўлмаса, 3 баробарга қисқартириш бўйича аниқ таклиф кирицин.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Шунингдек, давлат раҳбари «Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам таъкидлади:

    «Унда кичик ва ўрта бизнес мезонлари ҳамда бу соҳа вакилларини рағбатлантириш механизмлари назарда тутилиши керак. Бу йил ҳар бир ҳудудда тадбиркорларга ер участкаларига оид маълумотларни очиқ ва ҳаққоний етказиш бўйича янги тизим жорий этамиз.

    Унга кўра, тадбиркорнинг фаолият юритиши учун зарур бўлган бўш ер майдонлари, бино ва иншоотлар, уларнинг қиймати ва шартлари ҳақидаги тўлиқ харитани исталган вақт ва ҳудудда онлайн тарзда олиш имконияти яратилади.

    Хабарингиз бор, бундан 2 йил олдин корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга нисбатан эълон қилинган мораторий муддати тугади. Лекин бу яна эски усулда ёппасига текшир-текширларни бошлаб юбориш мумкин, дегани эмас.

    Кимгадир бу ёқадими, ёқмайдими, биз бунга йўл қўймаймиз. Барча назорат идоралари раҳбарлари шуни қулоғига яхшилаб қуйиб олсин.

    2020 йил биринчи чоракда илғор тажрибалар асосида барча даражадаги назорат қилувчи идораларда янги замонавий тизим жорий этилиши шарт.

    Бу орқали ҳар бир корхона ва тадбиркор бўйича алоҳида-алоҳида ишлаб, уларнинг қонуний фаолият юритишини таъминлаш, текширишни эса энг сўнгги фавқулодда чора сифатида адолатли ўтказиш лозим. Мазкур масала юзасидан, назорат идораларининг раҳбарлари парламент олдида ҳар чоракда шахсан ҳисобот бериб боради».

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик соҳасида ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турларини жиноят тоифасидан чиқариш сиёсатини давом эттирилишини ҳам маълум қилди:

    «Банкротлик борасидаги ҳозирги тартиб-тамойиллар корхоналарни тугатиш ва мол-мулкдан тушган маблағлар ҳисобидан қарзларни қоплашни назарда тутади. Шунинг учун сўнгги 3 йилда атиги 3 та корхонада санация қўлланилган, холос.

    Энди бундай қоидадан бутунлай воз кечиб, тўловга қобилиятсиз корхоналарни энг илғор хорижий тажриба асосида соғломлаштириш бўйича янги тизим жорий этамиз.

    Тадбиркорлар ҳуқуқларини таъминлашда Олий Мажлиснинг иккала палатаси ҳам таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиши зарур. Тадбиркорлик соҳасида ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турларини жиноят тоифасидан чиқариш сиёсатини изчил давом эттиришимиз лозим.

    Жумладан, сохта тадбиркорлик, рақобатчи обрўсини тушириш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади.

    Шунингдек, божхона қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган, лекин тўловларни тўлаган шахсларни, жиноий жавобгарликдан озод қилиш керак.

    Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти аъзоларига ‘жиноий уюшма’ деган айблов қўйиб, уларга оғир жазо тайинлаш каби аллақачон умрини ўтаб бўлган тартибларни бекор қилиш вақти етди.

    Бунинг оқибатида юзлаб тадбиркорлар қанчадан қанча азият чекиб, моддий зарар кўраётганларини инобатга олсак, бу ўзгаришларнинг қандай катта аҳамиятга эга экани яққол аён бўлади.

    Олий суд, Бош прокуратура, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги 2020 йил 1 апрелгача ана шу масалалар бўйича тегишли қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқиши лозим».

    Шунингдек, Президентнинг айтишича, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлиги ҳам оширилади:

    «Еттинчидан, иқтисодиётимиз ривожини, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим соҳалардан бири бўлган қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарур.

    Тармоқдаги ҳозирги ўсиш суръатлари бизни мутлақо қониқтирмайди. Бу борада бозор механизмларини кенг жорий қилиб, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини оширмас эканмиз, биз кутган сезиларли ўзгариш бўлмайди.

    Шу боис пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимизга маҳсулот етиштиришда эркинлик бўлмайди, улар ўзи кутгандай манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди.

    Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ислоҳ қилиб, аграр соҳанинг бошқа тармоқларига ҳам арзон кредитлар ажратиш йўлга қўйилади.

    Келгусида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа корхоналарига кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш каби эски иш усулларидан мутлақо воз кечиши зарур.

    Бунинг ўрнига вазирлик сервис ташкилотига айланиши, хусусий агросаноат ташкилотларига ер ҳолатини аниқлаш, экин турлари ва уруғни тўғри танлаш, зараркунандаларга қарши курашиш, молиявий кўмаклашиш, маҳсулот бозорини топиш бўйича хизмат кўрсатиши керак.

    Аграр тармоқда фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш билан бирга пахта ва ғалла етиштиришни кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш бўйича изланишларимизни давом эттирамиз.

    Мева-сабзавот, шоличилик, чорвачилик ва ипакчилик каби бошқа тармоқларда ҳам бугунги кун талабига жавоб берадиган кластерларни ташкил этиш ишларини давом эттирамиз».

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев 1 апрелгача прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди
    • Шавкат Мирзиёев: Халқимиз, шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди
    • Шавкат Мирзиёев: Профессионал журналистларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёрман
    • Ўзбекистонда «давлат ва жамият ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш» учун Жамоатчилик палатаси ташкил этилади
    • Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўлини айтди
    • Ўзбекистонга 1995 йилгача келган шахсларга фуқаролик автоматик тарзда берилади

    24.01.2020, 15:04   Изоҳ (0)   9740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «давлат ва жамият ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш» учун Жамоатчилик палатаси ташкил этилади

    24.01.2020, 14:56

    Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўлини айтди

    24.01.2020, 14:48

    Ўзбекистонга 1995 йилгача келган шахсларга фуқаролик автоматик тарзда берилади

    24.01.2020, 14:28

    «Халқимиз ҳаммадан зийрак ва улуғдир». Шавкат Мирзиёев депутатлар ўз обрўсини йўқотмаслиги учун уларга алоҳида мурожаат қилди

    24.01.2020, 14:17

    «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари учун бир йилда 6,1 трлн сўм сарфланди. Бу 2018 йилга нисбатан 1,5 трлн сўмга кўп

    24.01.2020, 14:06

    Тошкентдаги айрим светофорларда сариқ чироқ ёнмаяпти. ИИББ бунга изоҳ берди

    24.01.2020, 13:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.