22 январь куни Ақтўбе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида Самара—Чимкент автомобиль трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил-автомобиль йўловчиси, Ўзбекистон фуқароси Н.С. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига асосланиб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатди, дейилади хабарда.
Шунингдек, Бош консулхона хабар беришича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашгани туфайли Қозоғистоннинг 9 та вилоятида 48 та участка барча турдаги автотранспорт воситалари учун вақтинча ёпилди. 23—25 январь кунлари кучли қор ёғиши ва бўрон давом этади.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқиналарига таъзия билдиради ва Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида мазкур мамлакатга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий рискларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)