Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Ҳиндистонда смартфонлар учун экранлар ишлаб чиқарувчи илк заводини қуради. Бу ҳақда «IXBT» хабар берди.
Маълум қилинишича, компания ушбу заводга 500 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Шунингдек, кейинчалик заводда ноутбуклар ва телевизорлар учун дисплейлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
Ҳиндистон ҳукумати компанияга заводни қуриш учун зарур бўлган ер майдонини ажратиб берган. Завод Ноида шаҳрида барпо этилади.
Samsung завод қурилишини қачон якунлашига аниқлик киритилмаган, бироқ илк ишлаб чиқариш линияларини жорий йилда ишга тушириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)