Microsoft корпорацияси 14 январдан бошлаб Windows 7 операцион тизимини қўллаб-қувватлашдан бош тортди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Компьютер эски операцион тизимда ишлайверади, бироқ компания дастурий таъминотни янгилаш, шунингдек, тизим хавфсизлиги бўйича носозликларни тақдим этиш каби техник ёрдамларни кўрсатмайди. Windows 7’ни Windows 10’га бепул янгилаш мумкин эмас.
2019 йилда Microsoft вице-президенти Ник Паркер операцион тизим қанақа бўлиши кераклиги ҳақида айтганди. Унинг фикрича, операцион тизим узлуксиз янгиланиши, булутли технологиялардан фойдаланиши, 5G тармоғида ишлай олиши ва сунъий интеллектни қўллаб-қувватлаши керак.
Изоҳ (0)