• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хорижлик ёш сайёҳлар сонини 3,3 миллионга етказиш режалаштирилмоқда

    Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Аққулов Тошкентдаги «Wyndham» меҳмонхонасида ёшлар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

    Тадбирда жамоат ташкилотлари ва чет элдаги диаспоралар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ўткир Саидов, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори Санжар Тожиев ҳамда Ёшлар Иттифоқи раиси ўринбосари Фарруҳ Омонов ҳам иштирок этди.

    Ёшларга Ўзбекистон туризми статистикаси, соҳадаги ислоҳотлар, ўзгаришлар, хориждаги ватандошларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилишига доир тарғиботи бўйича батафсил маълумот берилди. Қайд этилишича, 2019 йил мобайнида хориждаги 4000 нафардан ортиқ ёш тарғиботга жалб этилган. Улар билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ тадбир ўтказилиб, 60 000 дан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ёшларни ички туризмга жалб қилишда улкан салоҳиятга эга. Бугунга келиб мамлакатда жами 10 915 кўнгилочар маскан ва туристик объект фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш, сайёҳларни жалб этишда турли оммавий-маданий кўнгилочар тадбирлар аҳамиятини ҳисобга олиб, ўтган йилдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда турли оммавий тадбирлар ташкил этилмоқда.

    Хусусан, 2020 йилда республика миқёсида 122 та тадбир ўтказилиши ва уларда асосан ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

    Учрашув давомида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, тарихга қизиқишини ошириш, туризм соҳасига жалб этиш мақсадида 2020 йилнинг февраль ойида «Наврўз» маданият ва истироҳат боғида «Туризм лабораторияси» фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилинди.

    —Туризм лабораториясида замонавий кутубхона, коворкинг маркази, бепул Wi-Fi, хорижий экспертлар томонидан ёшлар учун вебинарлар, турли тренинглар ўтказиш ҳамда талабалар учун туризм соҳасидаги китоблар, журналларга бепул обуна ва онлайн кутубхоналардан фойдаланиш каби имкониятлар яратилади. Лабораторияда ёшлар томонидан замонавий тарғибот материаллари, креатив сувенир ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг янги намуналари ишлаб чиқилади, — деди қўмита раиси.

    Шунингдек, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида клуб ташкил этилиб, ёшлар орасидан энг фаол, энг ташаббускорлари кординатор сифатида танлаб олинади. Уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратилиб, иш билан таъминлаш шарти асосида тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш, лойиҳаларни молиялаштириш, саёҳатлар ва хорижий стажировкалар ташкил этиш каби рағбатлантириш механизмлари жорий қилинади.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

    Ўткир Саидовга кўра Ўзбекистонда Ёшлар туризмини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган ва шу асосда ишланган лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2020—2025 йилларда мамлакатда ёшлар туризмини ривожлантиришга оид мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган. Жумладан, хорижлик ёш сайёҳлар сонини 1,3 миллиондан 2020 йилда 2,2 миллионга, 2023 йилга 3,3 миллионга, ички туризм бўйича ёш сайёҳлар сонини 8,1 миллиондан 2020 йилда 10 миллионга, 2023 йилда эса 13,6 миллионга етказиш, 2020 йилда 20 та, 2023 йилда 60 та халқаро даражадаги тадбир ўтказиш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, ёшларнинг туризмга доир янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, соҳада кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга оид маълумотлар тақдим этилди.

    Шундан сўнг ёшлар Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисига турли саволлар билан мурожаат қилиб, соҳани ривожлантиришга доир фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари билан ўртоқлашди.

    21.01.2020, 15:06   Изоҳ (0)   16087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йил 1 апрелгача пенсия ислоҳотининг янги концепцияси тайёрланади

    21.01.2020, 14:36

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бошланди. Унда бош вазир номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилади

    21.01.2020, 14:02

    Миллий музей фондининг электрон каталоги жорий этилади

    21.01.2020, 13:50

    Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча узилади

    21.01.2020, 13:38

    Асакада қарийб 122 млн сўмлик дизель ёқилғисини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

    21.01.2020, 13:19

    Хоразмда бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи касалхонада вафот этган

    21.01.2020, 13:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қуролсизланиш борасидаги талабини тан олмади

    Дунё | 7 август, 09:12

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.