Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Асака туман бўлими томонидан Андижон давлат ўрмон хўжалигининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Текширув жараёнида ўрмон хўжалигининг Асака туман бўлими омборчиси К.М. ўзига ишониб топширилган умумий нархи 121,7 миллион сўмлик 19,8 минг литр дизель ёқилғисини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)