Андижон вилояти Асака тумани «Кўркам» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Асака—Андижон автомобиль йўлининг 163-километрида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Андижонликлар» каналида хабар берилди.
Lacetti ҳайдовчиси маст ҳолда автомобиль бошқариб, йўл четидаги каналга тушиб кетган. ЙТҲ оқибатида бир киши жароҳат олган.
Аввалроқ Андижоннинг Жалақудуқ туманида юз берган бошқа ЙТҲ ҳақида маълумот берилган эди.
Изоҳ (0)