Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент каби катта шаҳарларда аҳолининг сайловларда суст иштирокини ўзгартириш мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.
Сайловларда камчиликлар ҳам бўлди. Масалан, Тошкент шаҳрида сайловда қатнашганлар кам бўлди. Тўғри, буни «катта шаҳарлар тенденция» деймиз, лекин бу билан биз ўзимизни алдаяпмиз. Сиз депутатлар ҳар ой сайловчилар билан учрашинг, келинглар, биз шу тенденцияни йўқ қилайлик.Шунда келгуси сайловларда аҳвол ўзгаради. Теодор Рузвельт айтганидай, ҳеч қандай иш қилмаган одамгина хато қилмайди. Аммо бу хато такрорланмаслиги учун қонунларимизни, стратегиямизни, қарашларимизни ўзгартиришимиз керак.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)