Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жорий йил 18 январь куни соат 11:25 атрофида ТХАЙ — Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Термиз туманида рўйхатда турувчи Д.Ш. Spark русумли автомобилни хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб кетаётганлиги сабабли шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХБ инспектори Б.Султонов ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган. Бу ҳақда хабар бермоқда. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Кейинги Зиёлилар—Темур Малик кўчалари чорраҳасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан ЙПХБ инспектори Ў.Қўчқоровнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмасдан, автомобилнинг ўнг олди томони билан инспекторни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Ў.Қўчқоров олган тан жароҳати туфайли ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган.

Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини ишонч қоғози асосида, қайд этиш гувоҳномасисиз (техпаспорт) бошқаргани аниқланган.

Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.