Таниқли дизайнер ва хореограф Наримон Олимжонов (Григорян)ни ўлдиришда айбланаётган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси хабар берди.

Фото: «Gazeta.uz»

Прокуратура қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) моддаси билан айб эълон қилган.

«Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади», — дейилади прокуратура ахборотида.

Аввалроқ, 14 январь куни Наримон Григорян ўзи ижарада яшайдиган уйда ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, унинг мурдаси уйда уч кун қолиб кетган.