Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал кенгашга йўллайдиган мурожаати жорий йилда Москванинг энг йирик медиафасадларида намойиш этилади, деб хабар берди «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Президент нутқи «Космос» меҳмонхонаси, Янги Арбатдаги уйларнинг бири, Марказий телеграф, Китоблар уйи, «Октябрь» кинотеатри ва «Ереван-плаза» савдо марказининг фасадларида тўғридан тўғри трансляция қилинади.

Президент мурожаатини тарғиб қилиш кампанияси Умумроссия халқ фронти томонидан ташкиллаштирилган. Умумроссия халқ фронтининг таъкидлашича, Москвада трансляция учун пул тўланмаган — у ижтимоий реклама сифатида ҳисобга олинади.

Путиннинг Федерал кенгашга мурожаати 15 январь куни Москва вақти билан соат 12:00 да бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)