Лаҳор олий суди Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф иши бўйича махсус коллегия тузилишини «конституцияга зид» деб топди ва коллегия чиқарган ўлим ҳукмини бекор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Мушарраф давлатга хиёнат тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан Лаҳор олий судига апелляция берганди.
17 декабрь куни Покистон махсус суди ҳозирда БААда бўлган Мушаррафни давлатга хиёнатда айблаб, уни ўлим жазосига ҳукм қилганди.
2001—2008 йилларда Покистон президенти бўлган 76 ёшли сиёсатчи 2007 йилда конституциянинг амал қилишини тўхтатиб қўйгани ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилгани учун айбдор деб топилган.
Мавзуга доир: Покистоннинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилинди
Изоҳ (0)