Глазгода Шотландия мустақиллиги тарафдорларининг намойишида 80 мингдан ортиқ киши қатнашди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Улар Brexit’дан сўнг Буюк Британиядан ажралиш бўйича қайта референдум ўтказишга чақирмоқда. 2020 йил давомида All Under One Banner (AUOB) ташкилоти жами 8 та шундай оммавий тадбир ўтказишни режалаштирган.
«Бугун Глазгода мустақиллик учун кўчага чиққанларнинг барчасига омад тилайман. Об-ҳаво унчалик ҳам ёмон эмаслигига умид қиламан», — дея ёзув қолдирган Шотландия биринчи вазири Никола Стержен Twitter’даги саҳифасида.
Намойишчиларнинг шаҳар бўйлаб кезиши шамол ва ёмғир билан кечди. Улар қўлларида «Лондон бошқаруви якун топсин» каби сўзлар битилган плакатлар кўтариб олганди.
Изоҳ (0)