Футбол бўйича Италия А Сериясининг 19-тури доирасида 13 январь, якшанба куни Маурицио Сарри бошқарувидаги Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда Паулу Фонсека бошлиқ Римнинг «Рома» клуби билан баҳсга киришди.
Учрашув давомида «кекса синьора» вакиллари Мерих Демирал () ва Криштиану Роналду ()нинг голларига римликлар аргентиналик Диего Пероттининг 68-дақиқада пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди.
Натижада Турин клуби меҳмонда «Рома» устидан кичик 2:1 ҳисобида ғалаба қаозониб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Ювентус» очколари сонини 48 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Рома» эса 35 очко билан 5-ўринда бормоқда.
А Серия
19-тур баҳси
12 январь, якшанба
«Рома»—«Ювентус» 1:2
Голлар: 0:1 – 3 Демирал, 0:2 – 10, пенальти Роналду, 1:2 – 68, пенальти Перотти.«Рома»: Лопес, Манчини, Флоренци, Смоллинг, Коларов, Верету (Кристанте, 66), Пеллегрини, Дзаньоло (Ундер, 36), Диавара, Перотти (Калинич, 82), Жеко
«Ювентус»: Шченсни, Демирал (де Лигт, 19), Бонуччи, Алекс Сандро, Рэмзи (Данило, 69), Куадрадо, Матюиди, Пьянич, Рабьо, Роналду, Дибала (Игуаин, 69)
Огоҳлантиришлар: Верету (9), Пьянич (12), Коларов (15), Манчини (26), де Лигт (32), Куадрадо (45), Кристанте (82), Калинич (83), Флоренци (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)