Марказий банк 14 январдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра долларнинг расмий курси 42,87 сўмга қимматлаб, 9550,76 сўмни ташкил қилди. Бу республикада доллар расмий курсининг рекорд даражада қимматлашишидир. Сўнгги марта доллар расмий курсининг сўмга нисбатан энг юқори кўрсаткичи 2019 йилнинг 10 декабрида кузатилиб, 9537, 55 сўмни ташкил қилганди.
Евро курси 11,55 сўмга қимматлаб, 10 620,45 сўмга тенг бўлди.
Ўтган ҳафтада доллар курси 9507,89 сўмни ташкил этган эди.
Изоҳ (0)