Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу лавозимга қайта тасдиқланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.
Сессияда иштирок этган бош вазир Абдулла Арипов Президент томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзодини халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимномани ўқиб эшиттиргани ҳақида аввал хабар берилган эди.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор бир овоздан маъқулланган, йиғилганларда ушбу масала бўйича саволлар йўқлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)