Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 13 январь куни бўлиб ўтган биринчи сессиясида шаҳар ҳокимини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича сессияда қатнашган бош вазир Абдулла Арипов сўзга чиқди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
Абдулла Арипов Жаҳонгир Ортиқхўжаевни замонавий менежер деб атади. Хусусан, Афғонистонда лотин ёзувида ёзилган Artel, Akfa, Crafers брендларини кўрганини алоҳида таъкидлади.
«Жаҳонгир Ортиқхўжаев қурган биноларни ортидан бориб текширишнинг кераги йўқ. У ҳар бир ишни мукаммал қилишга ўрганган одам», — деди бош вазир Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга таъриф бераркан.
Изоҳ (0)