Toyota Япониянинг Фудзияма тоғи яқинида Woven City ақлли шаҳри қуриш режасини эълон қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Шаҳар водород ёқилғисида фаолият кўрсатади ва автономлик, роботлар ҳамда сунъий интеллектни синовдан ўтказиш учун мўлжалланган.
Toyota шаҳар қурилишини 2021 йил бошида якунлашни режалаштирмоқда. Компания президенти Akiyo Toyoda Woven City’ни «келажак технологияларини ишлаб чиқишнинг ажойиб имконияти» деб баҳолади.
Toyota лойиҳани бир ўзи амалга оширмайди: бошқа тижорий компаниялар ва мустақил тадқиқотчилар ушбу эксперимент шерикларига айланади.
Шаҳарда Toyota ходимлари ва уларнинг оилалари истиқомат қилади. Ҳозирча 175 акр (70 гектар атрофида) майдонда 2 мингга яқин одам жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳа ривожланиши билан аҳоли сони ҳам кўпайиб боради.
Woven City уч турдаги — тезкор транспорт, секин ҳаракатланадиган транспорт ва пиёдалар ҳаракатига мўлжалланган кўчаларга эга бўлади. Улар ягона тармоққа бирлаштирилади.
Бинолар анъанавий япон қурилиш техникаси фойдаланиш ва ис гази асоратларини камайтириш учун асосан ёғочдан тикланади. Шаҳарни қувватлантиришда водород ёқилғи ячейкалари ва қуёш панеллари қўлланади.
Шаҳар бўйлаб гидропоника ва табиий ўсимликлардан иборат зоналар жойлашади. Уйларда робоёрдамчилар ва кундалик ҳаётда қўллаш, саломатликни текшириб бориш учун датчиклар билан жиҳозланади.
Шаҳарнинг асосий кўчаларида фақат ташланмалари нолга тенг бўлган автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. Жамоат транспорти ва юкларни ташиш учун Toyota ишлаб чиқарган e-Palette капсулаларидан фойдаланилади. Дам олиш учун марказий ва маҳаллий истироҳат боғлари очилади.
Изоҳ (0)