• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Жанна д’Арк: Орлеан қизи ҳақидаги саккиз ёлғон

    6 январь – Франция тарихидаги энг машҳур шахслардан бири Жанна д’Арк таваллуд топган сана ҳисобланади. Шу муносабат билан «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов ушбу сирли шахс ҳақида ҳикоя қилади.

    Франция ҳамда Англия ўртасида XIV–XV асрлар давомида бўлиб ўтган «Юз йиллик уруш»нинг марказий шахсларидан бири сифатида талқин қилинадиган Жанна д’Арк 1412 йилнинг 6 январь куни Франциянинг ўша пайтдаги Бар графлигида жойлашган Домрéмй ла Пуcелле қишлоғида таваллуд топган. Айни уруш қизиган пайтда туғилган Жанна урушда қатнашиб, Орлеан шаҳрининг инглизлардан озод қилинишида катта ҳисса қўшгани сабабли «Орлеан қизи» лақабини олган. Аммо инглизларга ушлаб берилган Жанна д’Арк черковнинг инквизиция суди ҳукми билан 1431 йил 30 май куни ўтда ёқилган.

    «Жанна д’Арк» фильмдан кадр

    «Жанна д’Арк» фильмдан кадр

    Узоқ вақт давомида ҳеч кимнинг эсига келмаган қаҳрамон қиз тарихчи Жул Мишелетнинг саъй-ҳаракатлари эвазига фанга киритилди ва машҳур бўлиб кетди. Хўш, Жанна д’Арк ҳақиқатда ким? У Франция тарихчилигида қачондан ўрганила бошланган? У ҳақда тарқалган афсоналар қанчалик тўғри? Қуйидаги мақолада «Орлеан қизи» ҳақида тарқалган саккиз ёлғон ҳақида сўз юритамиз.

    Камбағал чўпон қиз

    Жаннанинг отаси ер эгаси бўлган, ўзининг уй ҳайвонлари, тўрт хонадан иборат тошдан қурилган шахсий уйи бўлган. Жанна ётоғига эга бўлган. Ўша пайтда бу катта нарса ҳисобланган. Бундан ташқари, Жаннанинг отаси қишлоқ раиси ҳам бўлган. Кўрганимиздек, у камбағал чўпон қиз эмас, ўша пайтдаги қишлоқ оқсуякларидан бўлган.

    Сохта бокира

    Жанна д’Арк бокира ёки бокира эмаслиги борасида баҳслар бўлган. Баъзи маълумотларда унинг ёшлигида инглиз аскарлари томонидан зўрлангани ва шундан кейин инглизларга нисбатан нафрати кучайиб кетгани ҳақида сўз боради. Баъзи фильмларда ҳам бу афсонадан фойдаланилган. Аммо Жанна д’Арк ҳақиқатда бокира бўлган. Унинг бокиралиги икки марта текширилган. Биринчиси, 1429 йилда Франция қироли Шарл VII ҳузурига ташриф буюрган пайтда бўлса, иккинчиси Руанда тергов жараёнида эди. 13 ёшидан бошлаб инглизларни Франция тупроқларидан ҳайдаб чиқармагунча бокиралигини йўқотмасликка қарор қилган. Шу сабабдан ота-онаси тарафидан таклиф қилинган йигитга турмушга чиқишдан бош тортган.

    Қиролнинг ўгай синглиси

    Бундай ёлғон тарқалишига сабаб XIX аср бошларида ижод қилган француз ёзувчиси Пьер Казе томонидан тўқиб чиқарилган қуйидаги маълумотдир. Эмишки, қирол Шарл VII Жаннага армияни ишониб топширишига сабаб уларнинг ўгай ака-сингил экани. Жанна қиролича Изабелле де Бавиернинг Орлеан герцоги, қирол Шарл V нинг укасидан орттирган ғайримашру қизи. Маҳаллий халқни урушга жалб қилиш учун Жанна қирол томнидан қўллаб-қувватланган, деган қарашни илгари сурган ва мазкур маълумот шу пайтгача мавжуд фактларга қарама-қарши қўйиб келинади. Аслида эса бу шунчаки хаёлот маҳсулидир.

    Инглизлар томонидан асир олинган

    Ёш қаҳрамон инглизлар қўлига тўсатдан тушиб қолмаган. Уни французларнинг ўзи, инглизлар билан ҳамкорлик қилаётганлар ушлаб берган. 1430 йилда Компен шаҳрида бургундиялик отбоқар ушлаб олади ва хўжайинига олиб боради. Лигни графи бўлган хўжайини эса Англия қиролига 10 минг фунт стерлинг эвазига сотиб юборган. Шунингдек, унинг жазоланишини ҳам французларнинг ўзи уюштирган. Унинг ишида қатнашган юзлаб эксперт ва юристлар ичидан фақатгина етти нафари инглизлардан бўлган. Аксарияти нормандиялик ва парижлик французлар бўлган. Суд иши эса нормандлар ва инглизларга хайрихоҳ епископ Пьер Кошон томонидан олиб борилган.

    Гулханда куйдирилишидан олдин алмаштирилган

    Бу қарашга мувофиқ 1431 йилда гулханда Жанна эмас, бошқа биров куйдириб юборилган. Аммо уни бир зум ҳам кўздан қочирмаган қўриқчилар олдида бу имконсиз эди. Қизиғи у қайта тирилгани ҳақидаги афсоналардир. Уларга кўра Жанна доим қайтадан пайдо бўлаверади. Ҳатто XV асрнинг биринчи ярмида Жанна дез Армуаз исмли аёл ўзини Жанна д’Арк қилиб кўрсатиб юрган. Унга ўхшаб кийиниб, қурол-аслаҳа билан отда юрган. Ҳатто 1439 йилда Орлеан халқи уни олқишлар билан кутиб олган. Қирол ҳам уни қабул қилган. Бироқ охирида халқ олдида сазойи қилинган. Ундан бошқа «Жанна»ларнинг тақдири ҳам деярли бир хил якун топган.

    Муқаддас буюмлари

    Одатда унга тегишли экани айтиладиган буюмлар – қурол-яроғ, дубулға ва қилични ташкил этади. Бу буюмлар Жанна шахси машҳурлашган XIX асрда хаёлот маҳсули сифатида қайтадан ясалган. Охирги пайтларда унинг хоки сақланган дея ҳисобланган идиш топилгани айтилади. Аммо идишда милоддан аввалги VII–III асрларга тегишли мисрлик аёлнинг мўмиёланган жасади қолдиқлари экани исботланган. Ҳозирча Жанна д’Аркнинг хоки топилгани фанга маълум эмас. Чунки Жанна тириклайин ёқиб юборилган, кули Сена дарёсига оқизилган. Гулхан ёқилган жойни инглизлар тозалаб ташлаган.

    Жаннанинг узуги

    2016 йилдан буён Пуй ду Фоу қасрида Жаннага тегишли узук сақланаётгани айтиб келинади. Бу узукни унга отаси ҳадя қилган. Узукда «Жесус-Мариа» ёзуви туширилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида асровчи тумор вазифасини ҳам ўтагани суд иши ҳужжатларида сақланиб қолган. Аммо узук ҳақиқийми деган саволга ҳали-ҳануз аниқ жавоб олинмаган. Чунки узук XV асрдан ХХ асргача қўлдан қўлга ўтиб юргани, шубҳасиз. Саволга жавоб топиш учун эса жуда кўп тер тўкишга тўғри келади.

    Франциянинг кекса авлиёси

    Кўпчилик Жанна муқаддас авлиё даражасига кўтарилиши тарихини жуда узоққа тақайди. Аммо унинг муқаддаслаштирилиши ХХ асргагина бориб тақалади. 1920 йилда, ўлимидан 500 йил кейин Жанна д’Арк Франциянинг муқаддас авлиёлари қаторига қўшилиб, муқаддаслаштирилган. Папа Пий Х маросим давомида Франция байроғини қучоқлаганча ўтирган. Ўшанда айни дунёвийлик ҳақида тинмай гапирилаётган пайтда черков Франция тақдири черков тақдири билан чамбарчас боғлиқ эканини яна бир бор эслатди.

    09.01.2020, 15:34   Изоҳ (0)   92849
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.