Австралияда ўрмон ёнғинлари оқибатида сув етишмовчилиги туфайли бир неча минг туяни ўлдиришга қарор қилинди. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.
Расмийлар туялар Австралия ҳудудининг катта қисмини қамраб олган ёнғинларни ўчириш учун зарур сувни жуда кўп истеъмол қилаётганлиги ҳақидаги хулосага келган. Жониворларни йўқ қилиш бўйича кампания асосан туб аҳоли—аборигенлар яшайдиган мамлакат шимолида ўтказилади.
5 кун давом этадиган операция давомида 10 мингта туяни ўлдириш режалаштирилган.
Минтақада ҳукм сураётган қурғоқчилик туфайли жониворлар одатдагидан кўпроқ сувга эҳтиёж сезаётгани, бу эса жойларда тартибсизликларга сабаб бўлаётгани билдирилган. Жумладан, туялар маҳаллий аҳолининг уйларига сув қидириб кириб боргани, инфраструктура объектларини бузгани, совутгичларни синдиргани ҳолатлари қайд этилган.
Изоҳ (0)