Саудия Арабистонининг Кутайф шаҳрида мамлакатда қидирувда бўлган энг хавфли жиноятчи қўлга олинди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Кутайфда ўта хавфли террорчи Ҳусайн Али Аал Аммор қўлга олинди», — дейилади хабарида.
Али Аммор прокурор Муҳаммад Жиронийни ўғирлаш ва ўлдириш, Даммомда патрул машинасини ўққа тутиш ва инкассаторга ҳужум қилиш каби жиноятларда айбланган.
Изоҳ (0)